РИШТОН ТУМАНИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

×

 2020-02-10 06:03:36    34

PDF yuklash
Chop etish


Вилоятимиздаги барча туман шаҳарларда истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, Риштон туманида ҳам.

Туман электр таъминоти корхонаси томонидан 2019 йил давомида туман худудидаги 41,9 км узунликдаги электр узатиш ҳаво тармоқлари ҳамда 26 дона турли қувватдаги трансформатор пунклари мукаммал таъмирланган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда паст кучланиш тармоқларни модернизация ва янгилаш дастури тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ 4,7 км узунликдаги электр узатиш ҳаво тармоқлари ҳамда 7 дона турли қувватдаги трансформатор пунктлари реконструкция қилиш ва янги қурилиш ишлари амалга оширилди.

Шу билан бирга, ўтган йил давомида “Обод қишлоқ” дастури бўйича 6,3 км узунликдаги электр узатиш ҳаво тармоқлари ҳамда 2 дона турли қувватдаги трансформатор пунктлари реконструкция қилиш ва янги қуриш ишлари амалга оширилди.

Амалга оширилган бу ишлар замирида Риштон туманидаги 140 ортиқ тадбиркорлик субъектлари ҳамда 3200 дан ортиқ ахоли истеъмолчиларининг электр таъминоти яхшиланди.

Бу борада амалга оширилаётган ишлар белгиланган тартибда давом этмоқда. Хусусан, 2020 йилда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда паст кучланиш тармоқларни модернизация ва янгилаш дастури тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ жами Риштон туманининг 43 та МФЙларида жами 22 дона турли қувватдаги трансформатор пунктлари ҳамда 54,8 км узунликдаги электр узатиш ҳаво тармоқларини реконструкция қилиш янги қуриш ишлари режалаштирилди.

Мукаммал ва жорий таъмирлаш режаларига асосан, жами туман бўйича 136 донадан ортиқ турли қувватдаги трансформатор пунктларида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари кўзда тутилган бўлса, электр узатиш тармоқлари эса, 340,4 кмни ташкил қилади.

Шу ўринда, Ҳалқимиз хизматида туну-кун меҳнат қилаётган барча ишчи ҳодимларимизга куч-қувват, соғлик ва албатта хавфсиз ишларини тилаймиз.




<< Fevral 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
242526272829 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab