ТУМАН ИИБ БОШЛИҒИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2020-02-08 18:18:16    1033

PDF yuklash
Chop etish


Тумандаги иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежида туман ички ишлар  бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари З. Ғофуров ёшлар билан учрашди.

Унда туман ҳокими ўринбосари Р. Қосимов, Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонаси туман бўлими мудири С. Додобоев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, маданият бўлими ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда 3-секторга қарашли маҳаллалардан ташриф буюрган кўплаб ёшлар иштирок этишди.

Учрашув бошланишидан олдин тадбир иштирокчилари туман халқ бўлими томонидан ташкил этилган “беш ташшабус-беш имконият” деб номланган кўргазмаларни томоша қилишди.

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган тадбирда туман ички ишлар бўлими бошлиғи кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати навқирон авлодни ҳар тарафлама етук инсонлар этиб вояга етказишга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади. Ўқиб, изланиши, тадбиркорлик билан шуғулланиб, ўз бизнесини йўлга қўйиши учун барча шароитлар яратилаётгани қайд этилди.

Шу билан бирга барча соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларимизнинг фаолроқ бўлишлари хусусан, қунт билан билим олиб, юрт корига камарбаста инсонлар сафига қўшилиши лозимлиги таъкидланди.

– Сизлар бизнинг эртанги келажагимиз, янада обод турмушимиз бунёдкорисиз, – деди туман ИИБ раҳбари. – Бундай шарафли ва айни пайтда масъулиятли ишни фақат жисмонан соғлом, маънан етук, чуқур билим ва юксак салоҳиятли ўғил-қизлар бекаму-кўст амалга ошириши мумкин. Шу боис бугунги шиддаткор даврда сизларга қаратилаётган эътибордан самарали фойдаланиб, эртанги фаровон келажагингизни белгилаб олишингизни истаймиз.

Учрашувда ёшлар ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга кўмаклашиш, бошқа масалаларда мурожаат этишди. Уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Муддат талаб этиладиган масалалар бўйича мутасаддилар ва сектор раҳбарларига тегишли вазифалар юкланиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Тадбир доирасида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab