Мультирадар. У нима ва қандай вазифани бажаради?

×

 2020-02-08 06:38:52    42

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан брифинг ўтказилди. Унда Оммавий ахборот воситалари, Ахборот хизматлари вакиллари ва блогерлар иштирок этишди.

Тадбирда Германиянинг Атлас компаниясида ишлаб чиқарилган Мульти Радар СD (Multaradar CD) приборининг тақдимоти ўтказилди. МультиРадар СD прибори Нексия 3 автомобилига ўрнатилган бўлиб, асосан йўлларда тезликни қайд қилишга мўлжалланган.

Мазкур приборлар ўрнатилган автомобиллар бугунги кунгача Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятларига берилган. Ҳозирда вилоятимизга шу русумдаги 4 та автомашина келтирилган. Яна битта автомобил Тошкент шаҳрида йиғилаётгани ҳақида маълумот берилди.

Демак, яқин кунларда вилоятимиз кўчаларида юқоридаги приборлар билан жиҳозланган 5 та автомобил патруллик хизматини ўташни бошлайди. Мазкур автомобиллар Ички ишлар вазирлигининг одатдаги, бизга таниш бўлган автомашиналаридек махсус белгилар, сирена ва бошқалар билан жиҳозланмаган. Бир вақтнинг ўзида олтита полосагача бўлган йўлни бемалол назорат қилади. Айтишларича, прибор фаолиятига инсон омилининг таъсири минимал даражада.

Прибор автомашина ҳаракатда бўлган, тўхтаб турган, рўпарангиздан ва ортингиздан келаётган барча ҳолатларда тезлигингизни ўлчаб, меъёрдан ошиш ҳолатларини автоматик равишда қайд қилиб боради. Агар тезликни меъёрдан оширган бўлсангизу, йўлингизда бирорта ҳам ЙПХ инспектори ёки бирор турдаги радар учрамаган бўлса-да, уйингизга тезликни оширганлигингиз бўйича жарима қоғози келиб тушса, билингки Сиз қаердадир МультиРадар СD билан жиҳозланган автомашина билан тўқнаш келгансиз.

 



<< Aprel 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab