РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

 2020-02-06 20:13:51    1007

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоят ҳокимининг 2020 йил 27 январдаги “Вилоятда ижара муносабатларини тартибга солиш ҳамда 2020 йилда давлат кўчмас мулклари учун қўлланиладиган ижара хақининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида” 39-сонли қарори тўғрисида 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил  8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2019 йил 29 декабрда ўрнатилган тартибда келишилган 2020 йилда давлат кўчмас мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларига мувофиқ

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
    8 апрелдаги 102-сонли карори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2019 йил 29 декабрда ўрнатилган тартибда келишилган 2020 йилда давлат кўчмас мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари ижро учун қабул қилинсин.
  2. Вилоят ҳокимининг мазкур қарори билан:

         фаолият турларига нисбатан давлат мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкалари 1-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонаси мазкур иловада кўрсатилган энг кам миқдордаги ижара ставкаларидан ижара ҳақининг шартнома қийматини белгилашда таянч ставка сифатида фойдаланиш белгиланганлиги;

         давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар 2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сонли қарорининг 3-1-бандига асосан давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси белгиланганлиги;

         Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси, “Давлат мулкини ижарага бериш маркази" ДУК, давлат мулкини балансда сақловчилар билан биргаликда Давлат мулкларини хатловдан ўтказиб борсин ҳамда ижарага берилган мулкларни доимий мониторингини юритиш белгиланганлиги;

белгилаб қўйилсинки, балансда сақловчиларнинг мансабдор шахслари ўз тасарруфларида бўлган фойдаланилмаётган ҳамда ижарага берилаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавобгар эканлиги;

         вилоят "Давлат мулкини ижарага бериш маркази" ДУК, шаҳар ва туманлар ҳокимлари билан биргаликда Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 августдаги “Фаргона вилоятида жойлашган ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек давлат мулки объектларидан, самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 672-сонли қарорига асосан шаҳар ва туманлар ҳокимларига фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини (майдонларни) ижарага бериш бўйича берилган ҳуқуқлардан амалда фойдаланилишини таъминланиши;

         вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси:

хатлов натижасида аниқланган фойдаланилмаётган, бўш турган давлат мулкини белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш ишларини жадаллаштириши;

ижарага берилган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларини ҳар ой якуни билан вилоят ҳокимлигига, ҳар чоракда хисобот чорагидан кейинги ойнинг 10 кунигача тегишли равишда вилоят Молия бошқармаси ва Давлат активларини бошқариш агентлигига такдим этиб бориши;

ижарага берилган давлат мулклари хисобидан ижара тўловларини ўз вақтида ундириш юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўришга ҳамда тўловларни ундирилишига масъул эканлиги белгилаб куйилганлиги;

вилоят Молия бош бошқармаси, вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонаси билан биргаликда давлат мулки объектларини ижарага бериш ҳисобига маҳаллий бюджетга тушадиган маблағларни назоратга олсин ҳамда тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминланишини;

         вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ва “Фарғона ҳақиқати” - “Ферганская правда” газеталари бирлашган тахририятига мазкур қарорни расмий эълон қилиш ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши;

         ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киртилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. “Риштон ҳақиқати” газетаси тахририяти (Йигиталиев) мазкур қарорни газета саҳифаларида кенг ёритилишини таъминласин.

4. Мазкур қарорни қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 12 январдаги 83-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари в.в.б И.Джураев зиммасига юклансин.

 Туман ҳокими в.в.б                                         Н.Орипов



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab