Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз!

×

 2020-02-01 06:11:46    1160

PDF yuklash
Chop etish


Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида жамият ривожига ғов бўлаётган иллат – коррупцияга қарши курашишга алоҳида тўхталиб ўтди. Давлатимиз раҳбари коррупция иллатини йўқ қилмас эканмиз, бирорта соҳани ривожлантира олмаймиз, деб алоҳида таъкидлади ва барча даражадаги раҳбарлар “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланиши зарурлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.

Ҳақиқатан ҳам, ушбу иллатга қарши курашиш йўлида жамиятдаги барча кучларни сафарбар қилиш бугунги кундаги энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Риштон туманида ҳам коррупцияга қарши курашиш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Бугун туманимизда коррупцияга қарши курашиш масаласига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу давра суҳбатида Жиноят ишлар бўйича Риштон туман суди раиси Н. Пайғамов, туман ИИБ тергов бўлими бошлиғи Э. Маматқулов,  Қўқон педагогика институти филиали ўқитувчи ва талабалари, журналистлар, блогерлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар юртимизда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида коррупцияга қарши курашиш, бу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани ҳақида тўхталиб ўтишди. Коррупция жиноятларининг олдини олиш, фош этиш, уларга чек қўйиш ҳамда келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлардан аҳолини хабардор қилиш фойдадан холи бўлмайди. Бунинг учун ҳуқуқий тарғибот ишларини тўғри йўлга қўйиш, тизим органлари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни мустаҳкамлаб, айни йўналишдаги чора-тадбирлар мазмун-моҳиятини ва натижаларини батафсил ёритиб бориш лозимлиги ҳам таъкидланди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab