Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига 107-Риштон сайлов округидан кўрсатилан номзодлар билан танишинг

 2019-12-14 06:06:42    2115

PDF yuklash
Chop etish


Арзиматова Иноятхон Мадимаровна 1969 йилда Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган.

Миллати - ўзбек.

Маълумоти - олий.

1991 йилда Фарғона давлат университетини тамомлаган.

Ихтисослиги - рус тили ва адабиёти ўқитувчиси.

Фалсафа фанлари номзоди, доцент.

ЎзЛиДеП аъзоси. Оилали. Икки нафар фарзанди бор.

Меҳнат фаолиятини 1991 йилда Фарғона вилояти Олтиариқ тумани 36-умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчиликдан бошлаган. 1996-2000 йилларда Фарғона давлат университети ректори референти ҳамда шу йилларда университет қошидаги лицей-интернат ўқитувчиси, 2000-2016 йилларда университет аспиранти, фалсафа кафедраси ўқитувчиси, катта ўқитувчиси, доценти бўлиб ишлаган.

2016 йилдан Фарғона давлат университети “Фалсафа” кафедраси мудири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Арзиматова Иноятхон Мадимаровна Ўзбекистон Либерал - демократик партиясининг Дастурида илгари сурилган мақсадлардан келиб чиқиб, ўзининг сайловолди дастурида қуйидаги устувор вазифаларнинг амалга оширилишини муҳим деб ҳисоблайди:

-таълим тизимида рақобат муҳитининг шаклланиши, хусусий сектор ресурсларидан фойдаланиш, давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш ҳисобига 3-7 ёшлардаги 73,1 фоиз болани ҳамда 6 ёшлик барча болаларни мактабгача таълимга қамраб олинишига эришиш;

-халқ таълими тизимига ривожланган давлатлар тажрибасини кенг жорий этиш, ҳудудларда таълим самарадорлиги мониторингини юритиш, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратиш;

-илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятнинг қўллаб-қувватланиши, илмий ва инновацион ютуқларнинг амалиётга жорий қилинишини рағбатлантириш, давлат-хусусий шерикчилик, бизнес жамоалар ҳамда тадқиқот ва академик марказлар, муассасалар шерикчилиги институтини қўллаб-қувватлаш;

-шерикчилик асосида ташкил қилинган замонавий лабораториялар, юқори технологиялар марказлари, олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот институтлари қошидаги технопарклар, илмий-экспериментал ихтисослашган марказлар тармоғини ривожлантириш.

Арзиматова Иноятхон Мадимаровна 107-Риштон сайлов округидан Ўзбекистон     Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинган.


Асронкулов Элёрбек Мадаминович 1985 йилда Фарғона вилоятининг Бағдод туманида туғилган. 

Миллати - ўзбек.

Маълумоти - олий.

2010 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган.

Ихтисослиги – иқтисодчи.

Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси.

Оилали. Икки нафар фарзанди бор.

Меҳнат фаолиятини 2011 йилда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Бағдод тумани бўлими маблағлар эҳтиёжини аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлар секторининг 1-тоифали инспектори сифатида бошлаган. 2012-2014 йилларда Бағдод туман молия бўлими пенсия ва нафақаларни тўланиши устидан мониторинг гуруҳи бош инспектори, 2014-2017 йилларда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси маблағларни бошқариш, пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимларида ишлаган.

2017 йилдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида фаолият олиб бормоқда.

Асронкулов Элёрбек Мадаминович Ўзбекистон Экологик партиясининг Дастурида илгари сурилган мақсадлардан келибчиқиб, ўзининг сайловолди дастурида қуйидаги устувор вазифаларнинг амалга оширилишини муҳим деб ҳисоблайди:

-аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги, экологик хавфсизлигини таъминлаш;

-аҳолининг тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва канализация тармоқларини ривожлантириш;

-санитар тозалаш ҳамда чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш тизимини самарали ташкил этиш;

-фуқароларга табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизимини 

кенгайтириш, аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларини ҳимоя қилиш;

-энергия ва ресурсларни тежайдиган, кам чиқитли, экологик тоза инновацион технологияларни жорий этишга 

кўмаклашиш. 

Асронкулов Элёрбек Мадаминович 107-Риштон сайлов округидан Ўзбекистон    Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинган.


Бекмирзаева Муқадасхон Эргашевна 1970 йили Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган.

Миллати - ўзбек. 

Маълумоти - олий. 1991 йилда Қўқон давлат педагогика институтини тамомлаган.

Ихтисослиги - бошланғич синф ўқитувчиси.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси.

Оилали. Тўрт нафар фарзанди бор.

Меҳнат фаолиятини 1991 йилда Риштон туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси вазифасидан бошлаган.

2001-2009 йилларда Риштон туманидаги 9-мактабгача таълим муассасаси мудираси лавозимида фаолият юритган.

2009-2019 йилларда Риштон педагогика ва иқтисодиёт коллежи директори вазифасида ишлаган.

2019 йилдан буён Риштон тумани ҳокими ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Бекмирзаева Муқадасхон Эргашевна Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Дастурида илгари сурилган мақсадлардан келиб чиқиб, ўзининг сайловолди дастурида қуйидаги устувор вазифаларнинг амалга оширилишини муҳим деб ҳисоблайди:

-узлуксиз тарбия тизимини яратиш ва юксак маънавиятли, ватанпарвар авлодни тарбиялаш; 

-ўқитувчининг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, улар учун қулай, ортиқча қоғозбозлик ва расмиятчиликдан холи меҳнат шароитини яратиш;

- давлат тили мақомини ошириш, хусусан, қонун ҳужжатлари, ёзишмалар, реклама ва бошқа ташқи ёзувларнинг давлат тилида ёзилишини таъминлаш;

-дабдабали тўй маросимлари ва исрофгарчиликка барҳам бериш, оилавий ажримларни кескин камайтириш ва олдини олишга қаратилган чораларни белгилаш;

-солиқ амнистияси эълон қилинишини қўллаб-қувватлаш, банк шерикчилигига асосланган кредитлашни жорий этиш;

-коммунал хизматлар нархини шакллантиришда табақалаштирилган тизимни жорий этиш бўйича таклиф киритиш;

-маҳалла раиси (оқсоқоли) ва аъзоларига ҳақ тўлаш тизимини қайта кўриб чиқиш, уларнинг маҳаллий ҳокимиятдан мустақиллигини таъминлаш;

-халқ табобатини ривожлантириш, дори-дармон сифатини ошириш ва нархини камайтириш, шунингдек, пуллик ва бепул тиббий хизматларни аниқ белгилаш;

-хориждаги ватандошларимизнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш

Бекмирзаева Муқадасхон Эргашевна 107-Риштон сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинган. 


Жўраев Хайрулла Абдуллажонович 1976 йилда Фарғона вилояти, Риштон туманида туғилгаи. Миллати - ўзбек.

Маълумоти - олий.

1998 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган.

Мутахассислиги - муҳандис-технолог.

Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси.

Оилали. Уч нафар фарзанди бор.

Меҳнат фаолиятини 1998 йилда “Фарғона ёғ-мой” заводининг экстракция цехи иш ўрганувчиси сифатида бошлаган. 2004-2019 йилларда “Фарғона ёғ-мой” заводииинг рафинация цехи рафинация аппаратчиси, “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекциясининг Фарғона минтақавий инспекциясида етакчи мутахассис, бош мутахассис, инспекция бошлиғи муовини вазифасини бажарувчи вазифаларида меҳнат қилган.

2019 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Фарғона ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият олиб бормоқда.

Жўраев Хайрулла Абдуллажонович Ўзбекистон “Адолат” социал-демократак партиясининг Дастурида илгари сурилган мақсадлардан келиб чиқиб, ўзининг сайловолди дастурида қуйидаги устувор вазифаларнинг амалга оширилишини муҳим деб ҳисоблайди:

-инсон, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари давлат ва жамиятнинг энг юксак қадриятлари эканлигини тан олиб, жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида ҳар бир инсоннинг фаровон ҳаёти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлиги мезонларини таъминлаш;

-Ўзбекистоннинг эркинлик, имкониятлар тенглиги, адолатлилик, бирдамлик, ижтимоий ҳимоя ва масъулият тамойиллари ҳукмронлик қиладиган, инсонларнинг кескин табақаланишига йўл қўйилмайдиган кучли ижтимоий давлат сифатида аҳолининг юқори турмуш даражасига эга ривожланган давлатлар қаторига қўшилишига эришиш;

-“Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилмоғи керак” ғояси давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканлигини таъкидлаб, халқ ҳокимиятининг тимсоли бўлмиш вакиллик демократияси институтининг роли ва аҳамиятини янада ошириш;

-мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланишини таъминлаш, жамиятнинг инновацион, интеллектуал салоҳияти ва инсон капиталини ривожлантириш.

Жўраев Хайрулла Абдуллажонович 107-Риштон сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинган. 


Уринбоев Аваз Рустамович 1978 йилда Фарғона вилояти Олтиариқ туманида туғилган.

Миллати - ўзбек.

Маълумоти - олий.

2005 йили Фарғона политехника институтини, 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси банк-молия академиясини тамомлаган.

Мутахассислиги - иқтисодчи.

Ўзбекистон ХДП аъзоси. Оилали.

Икки нафар фарзанди бор.

Меҳнат фаолиятини 1996 йили “Ўзтадбиркорбанк” акционерлик тижорат банки Фарғона вилояти Олтиариқ филиали кредит бўлими мутахассиси сифатида бошлаган. 1999-2005 йиллари “Асака” ихтисослаштирилган давлат акциядорлик тижорат банки Фарғона вилоят Олтиариқ филиали кредит бўлимининг мутахассиси, 2005-2011 йиллари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Фарғона вилоят бош бошқармаси тижорат банкларни назорат қилиш бўлими катта мутахассиси, 2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Фарғона вилоят бўлими Қўқон филиали бошқарувчиси, Фарғона вилоят бўлими бошқарувчиси лавозимларида фаолият юритган.

2019 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати лавозимида ишлаб келмоқда.

Уринбоев Аваз Рустамович Ўзбекион Халқ демократик партиясининг Дастурида илгари сурилган мақсадлардан келиб чиқиб, ўзининг сайловолди дастурида қуйидаги устувор вазифаларнинг амалга оширилишини муҳим деб ҳисоблайди:

-энг кам иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар миқдорининг ҳаёт кечириш имконияти билан мутаносиблигини таъминлаш;

-кундалик зарур маҳсулотлар, хизматлар, жумладан, уй-жой коммунал хизматлар учун тўловларни аҳолининг реал даромадлари асосида белгилаш;

-аҳолининг кам таъминланган қатламларига тиббий хизматлар кўрсатиш, дори-дармонлар, протез-ортопедия воситалари ва бошқа тиббий-ижтимоий ёрдамларни имтиёзли беришни ривожлантириш;

-барча учун сифати кафолатланган таълим тизимини жорий этиш. Давлат гранти асосидаги таълим ўринларини кенгайтириш, тўлов-шартнома асосида таҳсил оладиган кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига имтиёзли таълим кредитлари ва субсидияларини бериш тизимини йўлга қўйиш; 

-фуқароларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжлари учун муносиб иш ҳақи тўланадиган барқарор иш ўринлари билан таъминлаш.

Аваз Рустамович УРИНБОЕВ 107-Риштон сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинган. 






<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab