БАХТИМИЗ ҚОМУСИ - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 27 ЙИЛЛИГИ ТУМАНИМИЗДА ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМ ҚИЛИНДИ

×

 2019-12-11 19:27:58    1122

PDF yuklash
Chop etish


Ҳар қандай мамлакатнинг ижтимоий ҳаёти қонунлар билан тартибга солинади. Агар барча қонунлар тизимини бир бутун иморат деб билсак, Конституция унинг пойдеворидир. Иморатнинг қанчалик мустаҳкамлиги эса, унинг пойдеворга шунчалик боғлиқ. Қайси мамлакатда қонун устувор бўлса, ўша мамлакатда тинчлик ҳукм суриб, тараққиётга, юксалишга эришилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мустақиллик берган ҳуррият тимсолидир. Унинг тарихий аҳамияти ва моҳияти шундан иборатки, унда республикамиз фуқароларининг ҳақ-ҳуқуқи, эркинлиги, қадриятлари, урф-одатлари, барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги ўз ифодасини топган. Шунинг учун ҳам халқимиз ҳар йили 8 декабрда Ўзбекистон Конституцияси байрамини ўзига хос кайфиятда нишонлайди.

Мамлакатимизда турли байрам ва маросимларда янги қуриб битказилган биноларни фойдаланишга топшириш тадбирлари ҳақиқий байрам тусини олиши анъанага айланиб қолган. Шу маънода 8 декабр - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллик байрами туманимиз марказидаги “Водий давр киносаройи”нинг бутунлай қайта қиёфа касб этган биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Фарғона вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев иштирок этиб, туман фаоллари иштирокида бино остонасида рамзий лентани қирқди. 

Киносарой залида жам бўлган туман ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокидаги анжуманни туман ҳокими Суфхонжон Солиев очиб, сўзни вилоят ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниевга берди. Вилоятимиз ҳокими якунланиб бораётган йилда Риштонда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, хусусан муҳтарам Юртбошимизнинг туманга бераётган бемисл эътибори туфайли замон талабларига мос, жаҳон стандартларига жавоб берадиган кўп қаватли турар-жой ва нотурар-жой бинолари, маданият ва маърифат масканлари, мактабгача таълим муассасалари, кенг ва равон йўллар, бошқа объектлар қурилиши тугалланиш арафасига келиб қолгани, бу ишда бутун туман аҳли уюшқоқлик ва аҳиллик билан меҳнат қилаётгани ҳақида ўз фикрларини билдириб, барчани Конституциямизнинг 27 йиллиги билан самимий қутлади. 

Вилоятимиз раҳбари ўз сўзида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси мустақил давлатимизнинг Асосий қонуни сифатида мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида, демократик ислоҳотлар ва янгиланишларда мустаҳкам ҳуқуқий замин сифатида хизмат қилаётгани, мазмун ва моҳиятига кўра халқимиз тафаккурининг маҳсули бўлиб, давлатни давлат, миллатни миллат сифатида танитадиган Қобуснома эканлигини таъкидлади. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.

Туман прокурори Шерзоджон Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги ҳақида маъруза қилди. У ўз сўзида Конституция амалдаги қонунчиликнинг ҳуқуқий базаси ҳисобланиши, унда белгиланган нормалар фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, бурчлари ва эркинликлари, Ўзбекистон Республикаси давлат тузилиши, давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш тизими белгилаб қўйилгани, жамият ва давлат масалаларига ҳам кенг эътибор берилганига тўхталиб ўтди.

Тадбирда туман “Нуроний” жамғармаси раиси Турсунхўжа Абдураҳмонов, Наманган Давлат университети талабаси, риштонлик истеъдодли шоир Мирзоозод Мирзонеъматовлар сўзга чиқишди.

Байрам муносабати билан ташкилланган тадбирда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Қиличбек Тожиев, хушовоз хонандалар Абдужалил Қўқонов, Валижон Қодиров, Жўрабек Қодиров, Қиличбек Мадалиев, Нодирбек Холбоев, Ҳилола Пўлатова, Шавкатжон Турсунов, Рустамжон Мирзаев, сўз усталари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мамасиддиқ Шеряев,  Анваржон Неъмадалиев, Достон Сирожиддинов, Бегзод Юсуповлар ўз санъатларини намойиш этдилар. Шунингдек, туман маданият бўлимига қошидаги “Гулноз” ашула ва рақс дастасининг хушовоз хонандалари томонидан ижро этилган она-Ватан, тинчлик ва дўстликни тараннум этувчи куй, қўшиқ ва рақслар йиғилганлар кўнглига олам-олам завқ-шавқ улашди.

Шу куни туман марказидаги Автошоҳбекат, кўп тармоқли маиший хизмат уйи, “Орзу” ва “Водий маркет” савдо мажмуалари бинолари ҳам тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Зайлобиддин ЙИГИТАЛИЕВ,

Аброр ДЕҲҚОНОВ,

“Rishton haqiqati” газетаси махсус мухбирлари.



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab