Туман ҳокими Суфҳонжон Солиевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига муносабати билан туман аҳолисига йўллаган табриги

×

 2019-12-11 19:23:45    950

PDF yuklash
Chop etish



Азиз тумандошлар!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан чин қалбимдан муборакбод этиб, эзгу тилакларимни изҳор қилишга ижозат бергайсиз.Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган Конституциямиз юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.Халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шароит яратиш – Конституциямизнинг бош мақсадидир. Ислоҳотлар натижасида аҳолининг турмуш даражаси ва реал даромадлари албатта ошиб бормоқда. Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашнинг энг самарали йўли бу – тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш эканини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.Конституциямизда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик эркинлиги, барча мулк шаклларининг тенглиги ва давлат томонидан бирдек муҳофаза этилиши кафолатланган. Лекин, иқтисодиётда давлат аралашувининг юқорилиги ва бюрократия, солиқ, божхона ҳамда банк тизимидаги мавжуд муаммолар ички инвестицияларни кўпайтиришга ва хорижий сармоядорларни янада кенгроқ жалб этишга ҳали ҳам тўсиқ бўлиб келмоқда.


Ҳурматли юртдошлар!

Ҳар қандай қонун маълум ҳуқуқ бериш билан бирга, зиммамизга мажбурият ҳам юклайди.Асосий қонунимиз билан барча фуқаролар зиммасига Конституция ва қонунларга амал қилиш, бошқаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш мажбурияти юклатилган.Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг шаклланиши, авваламбор, тарбия ва муҳит билан бевосита боғлиқдир.Биз жамиятимизда ҳуқуқий маданиятни лозим даражада шакллантирмас эканмиз, ҳуқуқбузарликка чек қўймас эканмиз, қонунни бузиш ҳолатлари давом этаверади.Қонунларга ҳурмат одамларимизнинг ҳуқуқий онги ва маданияти асосида шаклланади. Яъни, айрим кишилар жазодан қўрқиб қонунга итоат этса, бошқалар болаликда олган тарбиясига кўра қонунни ҳурмат қилади.Шу боис биринчи навбатда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида ҳуқуқий тарбияни кенг йўлга қўйишимиз лозим.Бир сўз билан айтганда, Бош қомусимизнинг ҳар бир моддаси биз учун дастуриламалга, ҳаётимиз қоидасига айланиши зарур.  Бунинг учун Асосий қонунимизни умумтаълим мактабларида, олий ўқув юртларида, маҳалла ва меҳнат жамоаларида тизимли равишда ўрганиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб  чиқишимиз керак.Биз жамиятимизда шундай ҳуқуқий маданиятни шакллантиришимиз керакки, унга мувофиқ Конституция ва  қонунларга амал қилиш, бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш мажбурият эмас, балки кундалик қоида ва одатга айланиши шарт. Биз халқимизнинг фаровон ҳаётини, фарзандларимизнинг ёруғ келажагини таъминлаш учун бундан буён ҳам бир тану бир жон бўлиб, бор салоҳият, билим ва тажрибамизни сафарбар этишимиз лозим.


Азиз ватандошлар!

Сизларни бугунги Конституция байрами билан яна бир бор самимий муборакбод этаман.Барчамизга келгуси йилда ҳам соғ-саломат ва хуш кайфиятда учрашиш насиб этишини Яратгандан сўраб қоламан.


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab