Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузган истеъмолчиларга жазо муқаррар!

 2019-08-26 10:10:49    876

PDF yuklash
Chop etish


 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги  Қарори ижроси юзасидан Мажбурий ижро бюроси Риштон туман бўлими ходимлари томонидан умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш ҳолатларини аниқлаш, уларни бартараф этиш ва олдини олиш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, суриштирув ва маъмурий амалиёт фаолиятини амалга ошириш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмода.

2019 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 109 та истеъмолчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 101-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган бўлиб, шундан 93 нафар истеъмолчилар электр энергиясига, 16 нафари эса умумий фойдаланишдаги газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фодаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш каби ҳуқуқбузарликларни ташкил қилган.

Мазкур ҳуқуқбузарликлар оқибатида давлат манфаатларига жами 86,6 млн. сўм моддий зарар етказилган бўлса, шундан, 74,2 млн. сўми ёки 85,2 фоизи ишни кўриб чиқиш жараёнида ундирилиши таъминланган.

Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан Мажбурий ижро бюроси Риштон туман бўлими томонидан 66 нафар фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-модда(электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш)си тартибида маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан яъни, фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан 10 баравиргача миқдорида жами
70,9 млн. сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилиб, маъмурий иш юритиш жараёнида 69,9 млн. сўм ёки 98,2 фоизи ундирилиши таъминланган.

Юқоридагилардан ташқари, 4 та ҳолатда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
1852-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари аниқланган бўлиб, бунинг оқибатида етказилган 122.1 млн. сўм миқдоридаги зарар суммалари терговга қадар текшириш давомида тўлиқ қопланганлиги сабабли, мазкур шахсларга нисбатан айблилик масалаларини ҳал қилмасдан туриб, жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шунингдек, фуқаро Б.М.Мирзаев томонидан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиб келиши оқибатида, давлат манфаатларига анча миқдорда, яъни 22.5 млн. сўм зарар етказганлик ҳолатида унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида моддий зарар тўлиқ қопланганлиги сабабли, фуқаровий даъвогарнинг ярашув тўғрисидаги аризасига асосан жиноят иши ЖПКнинг 584-моддасига мувофиқ ярашув тартибида судга юборилган.

 

МИБ Риштон туман бўлими

бошлиғи ўринбосари                              

      С.Назарматов



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab