Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан меҳнат фахрийси Абдулхай бобо Азизов ҳолидан хабар олинди

×

 2019-05-08 14:44:03    159

PDF yuklash
Chop etish


Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан меҳнат фахрийси Абдулхай бобо Азизов ҳолидан хабар олинди.

 

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирасини ёд олиш,  оловли жанггоҳлардан омон қайтган,  оғир кунларни сабр-бардош билан енган фахрийларимизга юксак эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш давлатимизнинг ҳамиша эътибор марказида бўлиб келмоқда.

Шу муносабабт билан МИБ Риштон тумани бўлими ходимлари ва маҳалла фаоллари Риштон тумани Тўраобод қишлоғи, Ўқитувчилар кўчаси, 18-уйда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдухай бобо Азизовнинг хонадонига ташриф буюрди. Ташриф давомида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан табриклаб, совға-саломларни топширди.

- Биз уруш қатнашчилари доимо давлатимиз эъзозида эканимиздан беҳад хурсандмиз - дейди Абдулхай бобо. Урушда бир марта оғир жароҳат олган. Урушдан қайтиб, турли соҳаларда ишлаган, 96 ёшни қарши олаётган Абдулхай бобо бугун фарзандлари, набираларию эваралари ардоғида. Урушда орттирилган жароҳатлар битиб кетди,  аммо унинг даҳшатли хотиралари ҳамон қалбини тирнайди, кўнглига оғриқ солади. У кунларни эслар экан, нуроний чеҳрасига маъюслик чўкади. Кўзларига ёш қалқади... бугунги дориломон кунларга шукрона келтиради...

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Туманимизнинг мутасадди раҳбарлари ва шифокорлар соғлиғимдан хабардор бўлиб турибди. Дунёда тинчликдан азиз бойлик йўқ. Бу бойликни ҳалқимиз қадрлайди. Осойишталик бўлган жойда инсон бахтиёр яшайди.

Биз каби фахрийларга кўрсатилаётган доимий ҳурмат ва эътибор учун давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз.  Илоҳим, юртимиздаги тинчлик абадий бўлсин.



<< Avgust 2019 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab