Мажбурий ижро бюроси Риштон туман бўлими томонидан Энергия ресурслари ва ичимлик суви соҳасида қарздорлик ундирувини ташкиллаштириш юзасидан 2019 йил 1 чорагида амалга оширилган ишлар.

×

 2019-05-06 14:20:27    1504

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.05.2017 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштиришчора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ-5059-сонли Фармони талабларига асосан жорий йилнинг 1 чорагида Мажбурий ижро бюроси Риштон туман бўлимида муайян ишлар амалга оширилди.  

Туманда 01.04.2019 йилга электр энергиядан фойдаланувчи 37.388 та, табиий газдан фойдаланувчи 10.082 та, ичимлик сувидан 15.476 та ахоли истеъмолчилари мавжуд бўлиб, шундан Мажбурий ижро бюроси томонидан ушбу истеъмолчиларнинг хисоблагичларини МИБ мухри билан жами 14.874 та хисоблагичларга мухр ўрнатилиши таъминланди.

Жорий йилнинг 3 ойи давомида 135 та қарзи мавжуд бўлган улгуржи истеъмолчиларнинг 542,6 млн. Сўмлик қарзларини мажбурий тартибда ундириш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган инкассо топшириқномалари қўйилиши натижасида 45 та қарздордан 24,1 млн.сўм маблағ ундирилиши таъминланди.

Жисмоний ва юридик шахсларга жорий йилнинг 3 ойида энергия ресурслари учун қарздорликни бартараф этиш ҳақида 2 млрд. 101,1 млн.сўмлик қарздорлик бўйича 4.945 та бажарилиши мажбурий бўлган талабномалар юборилди.

Юборилган талабномаларнинг 1458 млн.сўмлик 2.423 таси электр энергияси бўйича,  617,7 млн. сўмлик 2.157 таси табиий газ, 5 млн.сўмлик 42 таси ичимлик суви,323 тадан 20,6 млн. сўми маиший чиқинди бўйича юборилди. Мазкур талабномалар асосида жами 3.984 та қарздорлардан 1 млрд. 443,3 млн. сўмлик ундирилиши таъминланган бўлиб, шундан 1.828 тадан 966,7 млн. сўмлик электр энергияси бўйича, 1.859 тадан 456 млн.  сўми табиий газ,  42 тадан 4,9 млн.сўми ичимлик суви, 255 тадан 15,7 млн. сўми маиший чиқинди бўйича ундирилган маблағларни ташкил этади.

Энергия ресурслари учун ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаган, Бюро талабномалари ижро этилмаган, шунингдек, электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатлари юзасидан жорий йилнинг 3 ойида 237,1 млн. сўм қарздорлик бўйича 196 та истеъмолчилар электр ҳамда газ тармоқларидан узилди.

Энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари бартараф этилган ҳамда тўловлар тўлиқ амалга оширилганда, илгари электр ва газ тармоқларидан узиб қўйилган истеъмолчиларни қайта улашда жами
113 та истеъмолчидан 44,4 млн. сўм маблағ ундирилиши таъминланди.

Мажбурий ижро бюроси Риштон туман бўлими томонидан 2019 йилнинг 1 чорагида фойдаланилган энергия ресурслари ва ичимлик суви учун аҳоли ҳамда улгуржи истеъмолчилардан электр энергияси бўйича
8 млрд. 585,2 млн.сўм, табиий газ бўйича 10 млрд. 428 млн.сўм, ичимлик суви бўйича 393,4 млн. сўмжами 50 млрд. 699,7 млн.сўм маблағ ундирилиши таъминланди.

Хозирги кунда Мажбурий ижро бюроси томонидан ахоли учун коммунал хизматлардан қарздорликни текширишда қулайликлар яратиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида MIB нинг расмий “MIBInfo” boti  жорий қилинди.Бу барча истеъмолчиларнинг электр, газ, сув  ва маиший чиқинди бўйича хисоб рақамидаги ҳолатни онлайн тарзда назорат қилиб бориш имкониятини беради.  



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab