Ўз касбига хиёнат

×

 2019-03-04 19:05:52    1654

PDF yuklash
Chop etish


Мажбурий ижро бюросининг Риштон туман бўлими ходимлари томонидан 2019 йил 15 январь куни Риштон тумани, Тошоғолиқ м.ф.й Мустақиллик кўчаси 90-уйда электр энергиясидан фойдаланишнинг қонунийлиги юзасидан ўтказилган мониторинг тадбирда, фуқаро Юлдашев Умиджон Бобожонович томонидан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига бошқача тарзда, ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланаётганлиги аниқланган.

Хусусан, фуқаро У.Б.Юлдашев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 22-сонли қарори билан тасдиқланган «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари»нинг 118 ва 120-бандларига зид равишда, яшаш хонадонида мавжуд электр хисоблагичдан ташқари бир дона музлатгич, бир дона телевизор, бир дона сув иситиш мосламаси (электр термос), бир дона ёритиш чироғи ва икки дона иситиш печини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига яширин равишда ўзбошимчалик билан улаб, 13395 квт.соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида давлат манфаатларига 3.348.930 сўм миқдорида моддий зарар етказганлиги аниқланиб, унга нисбатан 15.01.2019 йилда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилган.

Суриштирув натижасига кўра, ҳуқуқбузар У.Юлдашевга нисбатан  тўпланган ҳужжатлар Маъмурий ишлар бўйича Боғдод туман суди томонидан кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузар У.Юлдашевга суд томонидан жарима жазоси тайинланган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ҳуқуқбузар У.Б.Юлдашевнинг турмуш ўртоғи И.Юлдашева Риштон туман электр таъминоти корхонаси ходими бўлсада, яшаш хонадонида электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келинишига шароит яратиб берганлиги маълум бўлган.

         Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюросининг Риштон туман бўлими ходимлари томонидан 06.01.2019 йилда ўтказилган мониторингда, Риштон тумани, Уч-ариқ МФЙ, Ғ.Ғулом кўчаси 18-уйда яшовчи фуқаро Толипов Акмалжон Анваржонович, Риштон туман электр таъминоти корхонасида электр-монтёр лавозимида ишлаб келиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 22-сонли қарорига 1-илова «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари»нинг 118 ва 120-бандларига зид равишда, яшаш хонадонидаги мавжуд электр хисоблагичдан ташқари бир дона пайвандлаш ускунаси (сварка)ни электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 17.12.2018 йилдан 06.01.2019 йилга қадар 1920 квт.соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида туман электр таъминоти корхонаси манфаатларига 480.000 сўм миқдорида моддий зарар етказганлиги аниқланиб, унга нисбатан 06.01.2019 йилда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилган.

         Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар А.Толибовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан жарима жазоси тайинланган.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab