Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг ўн бешинчи сессияси

 2020-11-18 08:31:09    771

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг навбатдаги 15-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, масалага дахлдор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва профилактика инспекторлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Шунингдек, бугунги сессияда вилоятдан бириктирилган вакиллар вилоят ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Саидмурод Аминжонов, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Муҳаммадамин Ғаниев, вилоят Бандлик бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Рустамжон Мамадалиевлар ҳам қатнашишди.

Сессия бошида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан сессия котиблигига 1-Риштон сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Марҳабо Полвоновани сайланди.

Сессия кун тартибига қуйидаги масала киритилган.

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 20 август куни бўлиб ўтган видеоселктор йиғилишида ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласи бўйича белгилаб берилган вазифалар юзасидан “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан масъуллар ва сектор раҳбарларининг ҳисоботини тинглаш.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 2020 йил 16 октябр куни озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлигини сақлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича туман ҳокимининг 1-ўринбосари Абдусалом Сиддиқовнинг ахбороти.

3. Ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, хуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш борасида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ички ишлар органлари раҳбарларининг ҳисоботини тинглаш.

Кун тартибидаги 1-масала Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 20 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласи бўйича белгилаб берилган вазифалар юзасидан “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Зарифжон Умаровнинг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, 2-сектор раҳбари, туман прокурори Шерзоджон Мавлонов , 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Зиёҳиддин  Ғофуров , 4-сектор раҳбари, Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи Дилшоджон Рахимовларнинг ҳам ушбу масала юзасидан ҳисобот беришди.

Кун тартибидаги 2-масала Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 2020 йил 16 октябр куни озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлигини сақлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича туман ҳокимининг 1-ўринбосари Абдусалом Сиддиқов ахборот берди.

Кун тартибидаги 3-масала ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, хуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш борасида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғи Зиёҳиддин Ғофуров ва ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Саидумархон Авлиёхоновларнинг ахбороти тингланди.

Сессияда шунингдек, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Муроджон Алижоновнинг ҳам ҳисоботи тингланди.

Сессия якунида тегишли қарор қабул қилинди. 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab