Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан Риштон тумани ҳокими С. Солиевнинг БАЙРАМ ТАБРИГИ

 2020-11-18 08:29:13    748

PDF yuklash
Chop etish


Азиз тумандошлар!

 Авваламбор, барчангизни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 29 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман.

Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон номи жаранглаган ҳар бир тадбирда Давлат байроғи баланд кўтарилиб, ватандошларимиз қалбида шу юрт, шу Ватан фарзанди эканидан ифтихор ҳиссини ошириб келмоқда.

Давлат байроғи фуқароларда ўз она Ватанидан ғурурланиш туйғусини юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги беқиёс аҳамиятини эътиборга олган ҳолда, байроғимиз қабул қилинган кунни байрам сифатида мамлакатнинг барча ҳудудларида кенг нишонлаш белгилаб олинди.

Давлатимиз раҳбари шарафига бошқа давлатларда юртимиз байроғи кўтарилганда, хориж сафарларида, ўзга давлатлар ҳудудида Ўзбекистон байроғини кўрганимизда, нуфузли халқаро спорт анжуманларида мамлакатимиз байроғи ҳилпираганида, ватан ҳиссини юракдан туйган ҳар бир инсон борки, юрт байроғини муқаддас билиб, унинг ҳурмат ва шарафини чин қалбдан эъзозлайди. Зеро, миллий байроғимиз – мамлакатимиз суверинететининг олий рамзи бўлиб, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли сифатида намоён бўлади.

Ана шундай лаҳзаларда қалбимизда шу байроққа, она Ватанимизга бўлган чексиз ҳурмат, чуқур дахлдорлик ҳисси жўш ўради.

Дунёда миллатлар кўп, халқлар ва давлалар кўп, лекин Ўзбекистон битта. Унинг байроғи ҳам ягона. Ана шу байроқ остида давлатимиз раҳбари раҳнамолигида халқимиз учун ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳаёт барпо этиш йўлида эзгу мақсадлар сари олға бораверамиз.

Азиз тумандошлар!

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан барчангизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Барчангизга байрам муборак бўлсин!



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab