Риштонда «Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» шиори остидаги тадбирлар давом этмоқда

 2020-11-14 17:55:23    885

PDF yuklash
Chop etish


 

Мана бир неча кундирки, Риштон тумани маҳалла фуқаролар йиғинларида Республика ишчи гуруҳи вакиллари, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари иштирокида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлари давом этмоқда. Ушбу тадбирларда таниқли олимлар, элимиз ардоғидаги санъаткорлар, маҳаллий ёшлар, нуронийлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишмоқда. Иштирокчилар туман маданият бўлими санъаткорларининг мусиқий чиқишлари ва ёш ижодкорларнинг санъат намуналаридан баҳраманд бўлмоқдалар. Бугун тумандаги – “Носгар”, “Минор”, “Чубурғон”, “Уч ариқ”, “Қўйи Авазбой”, “Юқори Авазбой” маҳалларида ушбу тадбирлар юқори савияда ташкил этилди.

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида халқ манфаатларига қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, уларнинг ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббус ҳаётга самарали татбиқ этилмоқда.

Ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказиш, тарғибот тадбирларини маҳаллалар бўйича ўтказиш, аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари туманимизда давом этмоқда. 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab