РИШТОН ТУМАНИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИНИНГ БИЛДИРИШИ

 2020-11-13 14:41:51    31

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти Риштон тумани, 20-мактабнинг биноси хусусий мактаб очиш учун тадбиркорга берилгани, бироқ мактабда ўқувчилар учун жой етишмаётгани учун хусусий мактаб олган бинога эҳтиёж сезилаётгани, тадбиркор эса бу ерга катта ҳаражат қилгани хақида сўз борган” лавҳаси юзасидан расмий баёноти.

 

      Жорий йилнинг 11 ноябрь куни MY5 каналида  эфирга узатилган  “Фарғона вилояти Риштон тумани, 20-мактабнинг биноси хусусий мактаб очиш учун тадбиркорга берилгани, бироқ мактабда ўқувчилар учун жой етишмаётгани учун хусусий мактаб олган бинога эҳтиёж сезилаётгани, тадбиркор эса бу ерга катта ҳаражат қилгани хақида сўз борган” лавҳаси юзасидан Риштон тумани халқ таълими бўлими мутахассислари томонидан ўрганиш олиб борилди. Ўрганиш натижаларига кўра, Риштон тумани 20-мактаби ҳудудида ташкил этилган хусусий мактаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3931-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Риштон тумани ҳокимининг 2019 йил 23 майдаги №3086-сонли қарори билан Давлат шерикчилик асосида ташкил этилган. “Росток-2019” нодавлат таълим муассасаси 2019-2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги ва хусусий шерик сифатида “Росток-2019” нодавлат таълим муассасаси томонидан  2019 йил 20 декабрдаги 009/19-сонли тузилган битимига асосан ўз фаолиятини бошлаган. Битимга кўра Риштон туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабини фойдаланмасдан бўш турган 2 қаватли биноси ажратилган бўлса-да, ҳозирда  “Росток-2019” нодавлат таълим муассасаси бинонинг фақат 2-қаватидан фойдаланаётганлиги, бинонинг биринчи қаватидан 20-мактаб синф хоналари сифатида фойдаланаётганлиги аниқланди. Шунингдек 20-мактабнинг хусусий мактабга олиб берилган 2 қаватли биноси 2019 йилгача бўлган вақтда фойдаланилмай бўш бино сифатида турганлиги сабабли туман хокимининг қарорига асосан “Росток-2019” нодавлат таълим муассасаси ташкил этилган. Лавҳада қайд этиб ўтилган кейинги ҳолат юзасидан шу кунга қадар туман халқ таълими бўлими ёки Вилоят халқ таълими  бошқармаси томонидан 20-мактабда хеч қандай текширувлар ва ўрганишлар олиб борилмаганлиги, камчиликлар аниқланмаганлиги, мактаб раҳбарлари ва ходимларига нисбатан турли хил тайзиқлар ўтказилмаганлиги аниқланди. 20-мактабнинг ўқувчилар таълим олаётган ўқув бинолари қуввати 1014 ўринга эга бўлиб, 2020-2021 ўқув йилида мактабда 1272 нафар ўқувчилар таълим олишиб, ўқувчилар сиғими 1,25 коэффициентни ташкил этаётганлиги, бу ҳолатда эса мактабда таълим жараёнини 2 навбатда ташкил этилса хеч қандай ўқувчилар билим самарадорлиги таъсир кўрсатмаслиги аниқланди. Ваҳоланки тумандаги барча таълим муассасаларида ўқув жараёнлари 2 навбатда ташкил этилган бўлиб, лавҳада фикрларини билдирган ота-оналар хохиш истаклари инобатга олинса, тумандаги барча таълим муассасалари учун қўшимча ўқув биноларига эҳтиёжлар мавжудлигини айтиб ўтиш мумкин.

 

 Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Noyabr 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab