“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН — ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” МАВЗУСИДА ТАДБИР ДАВОМ ЭТТИРИЛДИ

 2020-11-11 19:13:31    42

PDF yuklash
Chop etish


Бугун “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” мавзусида Риштон туманидаги бир қатор маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Айтиб ўтиш жоизки мазкур тадбир туманнинг барча маҳаллаларида ташкил этилади.

Бугунги куннинг дастлабки тадбири Риштон тумани "А. Навоий" маҳалласи аҳолиси учун маҳалла ҳудудида жойлашган “Ўзбек-тожик” дўстлик жамиятида ташкил этилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, туманда ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббусни ҳаётга самарали татбиқ этиш, ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказиш, тарғибот тадбирларини “маҳаллабай” ташкил этиш ва ўтказиш, аҳоли кайфиятини кўтаришга қаратилган “Янги Ўзбекистон -янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ўтказилади.

Тадбирдан кўзланган мақсад,

- жойларга чиққан ҳолда аҳолини юртимизда ва дунёда бўлаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазиятдан хабардор қилиш;

- мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини жамоатчиликка етказиш;

- аҳолининг кайфиятини кўтариш, уларда ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, меҳр-оқибат, шукроналик, ўзаро ёрдам каби миллий ва умуминсоний қадриятларни янада кучайтиришдир.

 Бугунги тадбирда Республика ишчи гуруҳи аъзоси Л.Ўринбоева, Тошкент Ахборот техонологиялари университети Фарғона филиали доценти Ж. Абдуллаев, Риштон тумани ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М. Бекмирзаева, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари М. Тожибоева, туман маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Д. Додобоева ҳамда туман нуронийлари ва фаоллари, шунингдек, 100 нафардан зиёд аҳоли ва ёшлар иштирок этдилар.

Пандемия даврида давлатимиз томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, биринчи навбатда эҳтиёжманд қатлам вакилларига катта эътибор қаратиш, шунингдек ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, унинг ҳар бир киши ҳаёти, фарзандлари келажагига таъсирини тушунтириш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” ғояси ила суғорилган шеърлар куй ва қўшиқлар ижро этилди.

Тадбир давомида таниқли сўз устаси А. Неъмадалиев, таниқли хонанда Валижон Қодиров ва шоир Ғулом Фатхиддин, Асадуллоҳ Солих, бедилшунос олим Йўлдошали Додобоевларнинг чиқишлари барчага бирдек манзур бўлди.

Шунингдек, ҳудди шундай тадбирлар Риштон туманидаги – “Мискин”, “Қози Аҳрор”, “Фаровонлик”, “Пандигон” ва “Зоҳидон” маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам ўтказилди. 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Noyabr 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab