Риштонда “Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” мавзусида тадбир ўтказилди

×

 2020-11-10 15:59:54    719

PDF yuklash
Chop etish


“Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” ғояси остида ўтказиладиган маънавий-маърифий, маданий тадбирлар юртимиздаги ҳар бир маҳалла, ҳар бир оилага кириб бориши муҳимлиги белгиланди.

Бугун “Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” мавзусида Риштон тумани "Қалайнав" маҳалласи аҳолиси учун улар истиқомат қиладиган маҳаллада маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Айтиб ўтиш жоизки мазкур тадбир Риштон туманидаги барча маҳаллаларида ташкил этилади.

Дастлабки намуна сифатида ташкил этилган тадбир Риштон тумани “Қалайнав” маҳалласи аҳолиси учун маҳалла ҳудудида жойлашган “Сардор” тўйхонасида ўтказилди.

Тадбир иштирокчилари бинонинг кириш қисмида ташкил этилган мусиқий чиқишлар ва ёш ижодкорларнинг санъат намуналаридан баҳраманд бўлишди.

Пандемия даврида давлатимиз томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, биринчи навбатда эҳтиёжманд қатлам вакилларига катта эътибор қаратиш, шунингдек ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, унинг ҳар бир киши ҳаёти, фарзандлари келажагига таъсирини тушунтириш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда “Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” ғояси ила суғорилган шеърлар куй ва қўшиқлар ижро этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш ишларини маҳаллаларда ташкил этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳлари фаолиятига тўхталиб, тарғибот тадбирларида аҳолининг барча қатламини тўла қамраб олиш муҳим масала эканлигини қайд этдилар.

Шунингдек, аҳолининг кайфиятини кўтариш, уларда ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, меҳр-оқибат, шукроналик, ўзаро ёрдам каби миллий ва умуминсоний қадриятларни янада кучайтиришга қаратилган маданий-маърифий тадбирларни ўтказишда, ҳар бир шаҳар-туманнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳоли кенг қатламига етказилишини таъминлашга қаратилган тадбирларни самарали ташкил этиш муҳимлигига эътибор қаратилди.

Тадбирда карантин қоидаларини инобатга олиб, маҳалла, туман, миқёсидаги уч босқичли оммавий спорт тадбирларини пухта тайёргарлик билан ташкил этиш, нуроний, ёшлар ва хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спорт-чиниқтириш тадбирларига кенг жалб этиш борасида ҳам тўхталиб ўтилди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab