Риштон туманида фаолият юритаётган тиббиёт ходимларига касб байрами муносабати билан туман ҳокими С. Солиевнинг йўллаган табриги!

 2020-11-07 17:35:51    690

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому алайкум, саломатлигимиз посбони бўлган азиз – шифокорлар! Меҳрибон ҳамширалар!

Авваламбор, Сиз азизларга ўзимнинг чуқур эҳтиромимни билдирган ҳолда, тиббиёт ходимлари куни байрами билан барчангизни чин кўнгилдан самимий муборакбод этаман!

Бугун Сизнинг саъй-ҳаракатингиз билан соғлом ва баркамол авлодни вояга етаётгани, халқимиз фаровон, соғлом турмуш тарзини бошдан кечириб, бахтли саодатли умргузаронлик қилаётганини эътироф этишдан бахтиёрман!

Сизнинг жонкуярлигингиз, ўз соҳангизнинг билимдони эканлигингиз, туну кун “лаббай” дея халқ хизматига ҳозирлигингиз туфайли жамиятимизда соғлом турмуш тарзи қарор топмоқда. Ана шу меҳнатларингиз Юртбошимиз томонидан юксак қадрланиб, мамлакатимизда тиббиёт соҳаси такомиллаштирилиб, соҳа ходимлари учун етарли шароитлар яратиб берилаётгани эътирофга лойиқдир. Бу каби эътибор ва ғамхўрлик ўз навбатида сизнинг зиммангизга улкан масъулият ҳам юклайди.

Соғлик инсоннинг бебаҳо бойлиги. Барча эзгу ишларнинг бошидир. Бобларимиз-момоларимиз дуога қўл очганда аввало, тинчлик ва тан-сиҳатлик сўрашлари ҳам бежизга эмас!  

Соғлиқни сақлаш тизими ҳар бир инсоннинг кундалик ҳаётига тўғридан-тўғри дахлдор бўлган муҳим соҳадир. Шу боис, кейинги йилларда ушбу тармоқни тубдан такомиллаштириш, тиббий-ижтимоий ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга устувор аҳамият қаратилмоқда.

Сўнгги йилларда туман тиббиёт муассасаларининг моддий техник базаси мустаҳкамланиб, янгича ташхислаш ва даволаш усуллари қўлланилаётганлиги, мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажарилаётганлиги барчамизга маълум. Бирламчи тиббий-санитария хизмати кўрсатувчи тез тиббий ёрдам бўлимларида босқичма-босқич инновацион технологиялар жорий этилаётгани, аҳолини тизимли ва мақсадли патронаж билан қамраб олиш бўйича амалга оширилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар намунасидир.

 

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Сизларни бугунги айём билан яна бир бор қутлар эканман, авваламбор эл саломатлиги йўлидаги фидокорана меҳнатларингизга ривож, оилангизга бахт-саодат тилайман!

Касб байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз шифокорлар



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab