РИШТОНДА КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ҚУРИЛМОҚДА

×

 2020-10-31 12:17:38    726

PDF yuklash
Chop etish


Хабарингиз бор, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров жорий йил 9 октябрь куни  Риштон туманида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишган эди. Ташриф давомида мутасаддиларга ёзда салқин, қишда иссиқликни таъминловчи, замонавий қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда кўп қаватли уйлар қурилишини кўпайтириш ва бунёдкорлик ишларига хусусий сектор вакилларини жалб этиш ҳамда 10  та қўшимча кўп қаватли уйлар қуриш бўйича топшириқлар берган эди. Мутасаддилар  томонидан  бу  бўйича  амалий  ишлар  бошлаб  юборилди.

Бугун Риштон ҳақиқий бунёдкорлик майдонига айланди. Айни пайтда М. Топволдиев ҳудудда 10 та кўп қаватли уйлар қуриш бош лойиҳаси ишлаб чиқилди.  Кеча Фарғона вилояти ҳокими Х. Бозаров Риштон туманига ташриф буюриб,  М.Топволдиев МФЙ ҳудудида қурилиши режалаштирилган 10 та беш қаватли , жами 250 та хонадонга мўлжалланган кўп қавтли уй-жойлар ҳамда 100 ўринли мактабгача таълим ташкилотига тамал тоши қўйди. Тадбирда вилоят ва туман сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири ва тумандаги нуронийлар қатнашишди.

Вилоят ҳокими бошланган қурилиш жараёни билан яқиндан танишар экан ушбу уйларни арзон ва сифатли қуриш топшириғини берди. Энг асосийси ушбу уйлар қурувчи тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан қурилади.

Қурилишга кредит юки уй олувчига тушмайди. Ушбу уйларни барча уй жойга муҳтож оилалар олиши мумкин ва ҳозирдан бошланғич тўловларни қабул қилиш бошланади. Шунингдек, ипотека кредит орқали ҳам бериш йўлга қўйилади.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab