ФАРМОН ЛОЙИҲАСИ - ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 14-СЕССИЯСИ МУҲОКАМАСИДА

 2020-10-26 15:17:05    659

PDF yuklash
Chop etish


2020 йил 26 октябрь куни халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияга халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ижтимоий соҳадаги ташкилот раҳбарлари, масалага даҳлдор корхона ва муассаса раҳбарлари, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари директорлари ҳамда ОАВ вакиллари таклиф этилди.

Сессияни халқ депутатлари туман Кенгашининг раис ўринбосари М. Мамажонов очди ва олиб борди.

 

Сессия котиблигига 2-Фурқат сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Б.Тўйчиев сайланди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари бошчилигида жорий йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижроси ҳамда бу борада Риштон туманида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида”ги масала сессия кун тартибига қўйилди.

Таъкидландики, сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини ривожлантириш, боғча тарбияланувчилари, ўқувчи ва талаба ёшларга замонавий билим ва кўникмалар бериш, илм-фан соҳаси ўртасида ҳамкорлик ва интеграцияни, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизликни таъминлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, таълим-тарбия, илм-фан соҳасига эътибор шу йилнинг 30 сентябрь куни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда Президент Ш. Мирзиёев томонидан қилинган маърузада ҳар томонлама таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик, соҳа ходимлари ва педагоглар муҳокамасига ҳавола этилди.

Туман Кенгаши сессиясида ушбу Фармон лойиҳаси атрофлича муҳокама этилди. Туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари З. Умаров Фармон лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва кўзда тутилаётган ўзгаришлар ҳақида маъруза қилди.

Туман халқ таълими бўлими мудирининг ўринбосари А.Хонқулов Фармон лойиҳаси бўйича таклифлар ва амалга ошириладиган ишлар юзасидан тузилган йўл харитаси ҳақида ахборот берди.

Фармон муҳокамаси бўйича музокараларда 39-умумий ўрта таълим мактаби директори З.Турғунов, таълим муассасалари билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйган ота-оналардан меҳнат фахрийси М.Баннопов, вилоятдан бириктирилган вакил, Фарғона давлат университети ректорининг ўринбосари Ф.Отақулов, фахрий ўқитувчилардан Т.Абдураҳмонов, Б.Ориповлар қатнашдилар ва ўз фикр-мулоҳазаларини бирдирдилар.

Сессияда депутатлар ва фаоллар томонидан Фармон лойиҳасига киритилаётган таклифларни тасдиқлади.

Кенгаш қарори Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида тасдиқлаш учун тақдим этилди.

 

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Ўринбоев қатнашди ва сўзга чиқди.

Шу билан халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн тўртичи сессия ўз ишини якунлади.

 

 Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab