ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ “ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ИЧКИ БОЗОРДА НАРХ-НАВОНИ БАРҚАРОРЛИГИНИ САҚЛАШ МАВЗУСИГА БАҒИШЛАНДИ

 2020-10-24 10:21:28    717

PDF yuklash
Chop etish


Бугун халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг навбатдаги 13-сессияси бўлиб ўтди. Бугунги сессияга халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, иқтисодий ва комунал соҳадаги ташкилот рахбарлари, масалага дахлдор корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.

Сессия котиблигига 22-Бўстон сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Қурбонов Хошимжон Қосимовични сайланди.

Маълумки, 2020 йил 11 октябр куни бўшаб қолган Халқ депутатлари вилоят ва шахар-туман Кенгаши депутатлигига сайловлар бўлиб ўтди. Бизнинг туманда ҳам 16-Қайрағоч сайлов округи депутатлиги бўшаб қолганлиги сабабли сайлов ўтказилди. Ушбу сайловда сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар ичидан Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясидан кўрсатилган номзод Риштон тумани “Қайрағоч ғиштлари” МЧЖ раҳбари Бойигитов Ҳасанбой Ортиқович сайловчиларнинг 51% овози билан туман Кенгаши депутати этиб сайланди.

Сессия аввалида Ҳасанбой Бойигитов депутатлик фаолиятини бошлагани билан табриклашди.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди.

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 2020 йил 16 октябр куни озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлигини сақлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан амалий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш бўйича туман сектор раҳбарларининг ахбороти.

2. Туманда 2021 йилга мўлжалланган кўп қаватли турар жойлар қуриш мақсадида танланган ер майдонларини мухокама қилиш. (туман ҳокими ўринбосари Орипов Нозимхўжа ва ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими бошлиғи Олимов Исломжон)лар ахбороти.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 16 октябрь куни ўтказилган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган муҳим вазифалар муҳокамасига бағишланган мазкур сессияда сектор раҳбарлари ўз ҳудудида яратилган тизим, бозордаги шарт-шароитлар ва нарх-наво бўйича ҳисобот бердилар.

Мамлакатимизда пандемия шаротида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш муҳим вазифа сифатида белгиланган. Хусусан, Риштон туманида аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, бозорларда нарх-навонинг барқарорлигини сақлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 Таъкидланишича, туманда аҳоли эҳтиёжи учун 2020 йил ноябрь ойидан 2021 йил май ойигача бўлган даврда талаб этиладиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг захираси яратилади. Аҳолини чорва ва парранда гўшти, тухум ва балиқ маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида “Экобозор”лар ташкил этилади. Тадбиркорларга тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун кредитлар ажратиш, бозорлардаги нарх-навони кунлик назорат қилиш каби кўплаб ишлар тизимли йўлга қўйилади.

    Сессияда шунингдек, барча сектор раҳбарларининг кун тартибидаги 1-масала юзасидан ҳисоботи тингланди.

Сессиядаги 2-масала юзасидан 2021 йилга мўлжалланган кўп қаватли турар жойлар қуриш мақсадида танланган ер майдонларини муҳокама қилиш юзасидан туман ҳокими ўринбосари Нозимхўжа Орипов ва ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими бошлиғи Исломжон Олимовлар ахборот бердилар.

Сессияда кўрилган масала юзасидан Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab