Тил байрами кенг нишонланди

×

 2020-10-19 14:48:56    722

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Риштон туманида аниқроғи, “Ўзбек-тожик” дўстлик жамиятида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз бир йиллигига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Халқнинг Ватани, давлати каби яна бир буюк, эҳтимолки, бирламчи бойлиги бор. Бу – унинг тили. 1989 йил 21 октябрь. “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилиниб, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Халқимизнинг муқаддас қадриятларидан бири бўлган она тилимиз ўзининг қонуний мақоми ва ҳимоясига эга бўлди. Она тилимиз миллий ўзлигимиздир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг Байроғи, Герби, Мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди. Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, аввало, ёш авлодни миллий қадриятларимизга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ўзбек тилининг аҳамияти тобора ортиб бораётир.

Бугун Риштонда ҳам Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз бир йиллиги кенг нишонланди.

Байрам тадбирида туман ҳокими С. Солиев, туман маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Д. Додобоева, ХТБ мудири ўринбосари А. Хонқулов, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим бўлими ходимлари, туман маданият бўлими ходимлари, шоирлар, ёзувчилар, журналист ва блогерлар иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб ўзбек тилининг моҳияти ҳақида гапириб ўтди.

– Ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, тили, маданияти ва қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди, – дейди Риштон тумани ҳокими С. Солиев. - Ҳа, тил—миллат руҳи, халқнинг улкан бойлиги, маънавий оламини намоён этиш учун энг таъсирчан ва кучли воситадир. Ўзбек тили ноёб маънавий мерос, буюк мутафаккирлар, ўзбек давлатчилиги тили сифатида кўп асрлар давомида мунтазам ривожланиб, такомиллашиб, дунё эътирофига мушарраф бўлган тил. Маълумки, ҳар бир мамлакатда давлат тилининг нуфузи, мавқею мақоми шу заминда яшаётган барча халқларнинг шу тилга бўлган муносабати билан ҳам белгиланади, ўлчанади. Шу нуқтаи назардан бу йўлда қилинажак, амалга ошириладиган ишлар кўп. Бу энг аввало, ўзбек тилининг софлигини асраш, шунингдек, кўп миллатли мамлакат бўлган жонажон Ўзбекистонимиздаги барча миллат-элатларнинг ягона мақсад-янги жамият барпо этиш йўлида жипсалтириш масаласи билан боғлиқдир.

Тадбирда туман маданият бўлими ходимлари миллий чолғуларида маҳорат билан куй ва қўшиқ ижро этиб, барчанинг олқишига сазовор бўлдилар. Айниқса, тумандаги 27-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Содиқжон Солиев  томонидан Ватан, она тили, дўстлик, тинчлик мавзуида айтилган қўшиқлари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Тил байрамига бағишланган адабий-маърифий тадбирда шунингдек, “Шуҳрат” медали соҳиби Анвар Немадалиев, ёш истеъдодли шоир Мирзо Озод, мактаб ўқувчилари, мактабгача таълим бўлими мусиқа фани ўқитувчилари, “Алопмиш” мактаби тарбияланувчилари ҳам ўзларининг чиқишлари билан иштирок этишди.

Айтиш мумкинки, бундай тадбирларнинг ўтказилиши ёш истеъдодларнинг юзага чиқишига, ёшларни юртга садоқат, она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Тадбирда шоир ва журналистлар, туманимиз нуронийлар ва мактаб ўқитувчилари туман ҳокимининг “Ташаккурнома”си ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab