Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг билдириши

 2020-10-17 17:18:16    657

PDF yuklash
Chop etish


Риштон тумани Минор МФЙ да яшовчи Дилдора Воҳидова томонидан  ижтимойи тармоқ орқали қилган видеомурожаатига асосан махсус ишчи гуруҳи ташкил этилди. Ўрганишлар жараёнида шу кунга қадар Риштон тумани ҳокимлиги томонидан Дилдора Воҳидовага бир неча бор моддий ёрдам берилгани аниқ бўлди.

Бундан ташқари, унинг “Деҳқон бозори”да бўлган тикувчилик цехи давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилгани сабабли компенсация пуллари ҳам тўлиқ тўлаб берилган. Бузилган дўконига ўрнига янги қўрилаётган кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида жой ажратиб берилган.

Ушбу бинолар “Қурилишинвест” фирмаси томонидан қурилаётгани боис, бинонинг таннархи 390 миллион сўмни ташкил этган. Туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг сайъи ҳаракатлари билан унинг нархини 200 миллионга туширилган.

Лекин бундан ҳам норози бўлган Дилдора Воҳидова ўзининг ногирон фарзандидан фойдаланиб, ушбу тикувчи цехи учун жойни ҳеч қандай тўловсиз олишга ҳаракат қилмоқда. Бунинг учун ҳатто ногиронлиги бўлган фарзадидан фойдаланаётгани ачинарли ҳолдир.  

Ушбу видео мурожаатдан сўнг, туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари Дилдора Воҳидова билан суҳбатлашишди ва унга тушунтиришлар берилди ҳамда Дилдора Воҳидовага ипотека кредити олишга ёрдам беришди.

 



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab