“Ўзбек-тожик” дўстлик жамиятининг очилиш маросими бўлиб ўтди

×

 2020-10-15 14:57:31    815

PDF yuklash
Chop etish


Бугун риштонликлар ҳаётида яна бир унутилмас воқеа содир бўлди. Янгилаётган Риштон кўркига кўрк қушаётган “Ўзбек-тожик” дўстлик жамиятининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу очилиш маросими том маънода катта шодиёнага айланиб кетди. Дўстлик жамиятининг очилиш маросимида Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Содиқ Имоми,  Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров, Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев, туман ҳокими ўринбосарлари ва туман фаоллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Х. Бозаров, Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Содиқ Имоми, академик кулол Ш. Юсупов, фаол нуронийлардан бири Й. Додобоевлар сўга чиқишди.

Очилиш маросимида шунингдек, таниқли хонанда Валижон Қодиров, ёш истеъдод соҳиби Содиқжон Солиевлар дилтортар қўшиқлари билан йиғилганларни хушнуд этишди. Маросимда шунингдек, тумандаги 29-мактаб ўқуқвчилари тожик тили шеър ижро этишди. Шундан кейин маросим иштирокчилари дўстлик жамиятида яратилган шароитлар билан танишишди. Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Содиқ Имоми жамият қошида ташкил этилган кутубхонага тожик тилида нашр этилган китоблар ва эсдалик совғалар берди. Ўз навбатида Фарғона вилоят ҳокими Х. Бозаров ва Риштон тумани ҳокими С. Солиевлар ҳам фахрли меҳмонга эсдалик совғалар топширишди.

“Ўзбек-тожик” дўстлик жамияти  биноси (Риштон шаҳар А.Навоий МФЙ Фарғона кўчасида жойлашган, Халқ орасида “ОРОМ” чойхонаси номи билан танилган) 1980 йилда Собиқ Райпотребсоюз (ҳозирги Матлуботсавдо жамияти) томонидан қурилган. 

Бино “296-ХИКМК” МЧЖ корхонаси томонидан реконструкция ишлари амалга оширилди. Мазкур бинода “Ўзбек-тожик” дўстлик жамияти” ташкил қилиш мақсадида 2020 йил 21 май куни Адлия бошқармаси томонидан №433-сон билан “Ўзбек-тожик” дўстлик жамияти” номи билан рўйхатдан ўтказилди.

Марказда икки миллат вакиллари орасидан етишиб чиққан буюк ёзувчи ва шоирлар асарларидан иборат китоблар кўргазмаси ҳамда кутубхона, икки халқ анъаналарига асосан амалий санъати намуналари (кулолчилик, мисгарлик, ганчкорлик ва бошқа) ҳунармандчилик музейи, тожик тили ўрганиш курси, ўзбек-тожик мусиқа ва рақс гуруҳи фаолиятини йўлга қўйилди.

Бинонинг асосий зал қисмида икки миллат вакилларидан тарихий дўстлигини ифодаловчи буюк ёзувчилар, шоирлар, фан ва маданият ходимларининг портретлари ҳамда уларнинг ижодларидан намуналар, тасвирий саньат асарлари ҳамда халқ амалий саньати намуналаридан иборат кўргазмалар ташкил этилди.

Жамиятнинг асосий мақсади: Фарғона вилояти ва Тожикистон Республикаси аҳолиси, жамоат ташкилотлари ва корхоналари ўртасида маданий, маърифий, иқтисодий ва ижтимоий алоқаларни шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.

Жамият ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш учун қуйидаги вазифаларини амалга оширади:

Ўзбекистоннинг маданий, илмий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётдаги ютуқларини Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ҳудудларида ўтказиладиган кўргазмаларда намойиш этиш, фуқаролар, жамоатчилик вакиллари ва Жамиятларининг режалаштирилган учрашувларини ташкил қилиш йўли билан тарғиб қилиш;

Фарғона вилояти ва Тожикистон Республикаси ҳудудлари ўртасида биродарчилик алоқаларини ўрнатиш бўйича Давлат бошқаруви ва ижро органлари ва Тожикистоннинг Ўзбекистондаги расмий ваколатхоналарига таклифлар киритиш;

Тожикистон саноат корхоналари билан хамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва инвестиция жалб этиш;

Тожикистон давлатининг олийгоҳлари билан қишлоқ хўжалик ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;

тожик тили, тарихи ва маданиятини ўрганиш бўйича таълим дастурлари, муассасалар ва мустақил тўгараклар ташкил қилиш;

Ўзбекистон фуқароларнинг Тожикистон давлатига туристик саёҳатларини ҳамда Тожикистон фуқароларининг Ўзбекистонга маданий саёҳатларини ташкил қилишда кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида Тожикистоннинг илмий ва техникавий ютуқларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва уларни тахлил қилиш;

Тожик тадбиркорлари учун Ўзбекистон иқтисодиёт тармоқларига маблағ қўйиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишда кўмаклашиш;

Ўзбек халқ хунармандчилигини ривожлантиришга ҳамда Ўзбекистон фуқароларига Тожик усталарининг халқ ҳунармадчилигини ўзлаштиришларига кўмаклашиш;

ўзаро илмий, ўқув-методик материаллар алмашинувини ҳамда соҳага оид тажрибаларни оммалаштиришни ташкил этиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ва мазкур Уставдан келиб чиқадиган бошқа мақсад ва вазифалар билан шуғулланиши мумкин.

Очилиш маросимидан сўнг, Вилоят ҳокими Х. Бозаров ва Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси С. Имомилар Риштонда тожикистонликлар томонидан қурилаётган мактабгача таълим ташкилотига ҳам ташриф буюришди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab