ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АҲОЛИ ИЛК БОР РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛАДИ

×

 2020-10-14 08:44:40    713

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, республикамизда иқтисодий ва ижтимоий маълумотлар аниқлигини таъминлаш, аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақидаги маълумотларни умумлаштириш мақсадида, 2022 йилда кенг миқёсда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш белгиланди. Шунга кўра, Фармон ижроси юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонуни тасдиқланди.

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида ҳали бирор марта бундай ҳисоб-китоб ишлари олиб борилмаган, сўнгги бор собиқ иттифоқ даврида, аниқроғи, 1989 йилда ўтказилган эди. Ҳолбуки, халқаро тажрибадан маълум, кўпгина мамлакатларда аҳолини рўйхатга олиш тадбири камида ҳар ўн йилда бир маротаба ташкиллаштирилиши анъанага айланган. Республикамизда ҳам энди ана шундай муҳим жараён йўлга қўйилади.

Хўш, аҳолини рўйхатга олиш тадбири ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан бизга нима беради?

Биринчидан, аҳолини рўйхатга олиш меҳнат ва уй-жой бозорларини ўрганиш ва режалаштириш, республика бюджетини тузиш, транспорт сиёсатини юритиш, электроэнергетика, ижтимоий таъминот, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳалари, тил ва диний сиёсат масалаларида жуда муҳим аҳамиятга эга. Бир сўз билан айтганда, қайси соҳада бўлмасин, ҳатто, келажакни башорат қилиш зарур бўлган ҳолларда ҳам, аҳолини рўйҳатга олиш натижаларисиз иш тутиб бўлмайди.

Иккинчидан. ундан аҳоли жон бошига макроиқтисодий кўрсаткичлар (ялпи ички маҳсулот, аҳоли даромадлари, саноат маҳсулоти ҳажми, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар ҳажми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари)ни ҳисоблашда фойдаланилади.

Учинчидан, аҳоли рўйхати республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлиги, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ҳамда оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқишда ахборот манбаи сифатида хизмат қилади.

Тўртинчидан, мазкур маълумот аҳоли пунктлари инфратузилмасини яхшилашда, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, бундай маълумотлар илм-фан ва жамиятни ахборот билан таъминлаш учун ҳам зарур.

Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясига мувофиқ, аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади. Бундан ташқари, ҳозирда БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси, Статистика комиссияси ҳамда Европа иқтисодий комиссияси билан ҳам ташкилий, услубий ва молиявий жиҳатлар бўйича ҳамкорлик қилинмокда.

Илхомжон Каримов,

Риштон тумани статистика бўлими етакчи мутахасиси.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab