СЕКТОР РАҲБАРИНИНГ БУГУНГИ КУНИ

×

 2020-10-10 16:48:09    780

PDF yuklash
Chop etish


Риштон тумани ҳокими 1-сектор раҳбари Суфҳонжон Солиевнинг бугунги иш куни Риштон туманида жойлашган «Ибн Сино» номли хусусий мактабга бориш билан бошланди.

Риштон туманидаги кўркам, замонавий иншоотлардан бири бўлган Ибн Сино номли хусусий мактабида тажрибали ўқитувчилар дарс беришади. Ушбу хусусий мактабни тамомлаган ва бу мактабдаги репетиторлик курсларига келадиган 320 нафар ўқувчи жорий йилда  олий таълим муассасига ўқишга қабул қилинди.

Ташриф давомида туман ҳокими хусусий мактабнинг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди.

Шундан кейин туман ҳокими 1-сектор ҳудудида жойлашган Қуйи Авазбой маҳалласига ташриф буюрди. Ташриф давомида туман ҳокими маҳалла фуқаролар йиғини томонидан олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

Туман ҳокимининг бугунги режасига «темир дафтар»га киритилган фуқаролар билан суҳбатлашиш улар ҳолидан хабар олиш ҳам киритилган эди. Режага кўра, 1-сектор раҳбари Қуйи Авазбой МФЙда яшовчи «темир дафтар»га киритилган фуқаро Тўхтасин Абдулҳакимовнинг хонадонига борди. Ушбу фуқарога субсидия асосида  иссиқхона қуриб берилган экан. Туман ҳокими маҳалла мутассадиларига тегишли кўрсатмаларни берди.

Туман ҳокими ташриф давомида Қуйи Авазбой МФЙда яшовчи ва «темир дафтар»га киритилган яна бир фуқаро Зоҳиджон Исмоилов хонадонига ҳам ташриф буюрди.

Ушбу фуқарога имтиёзли кредит асосида иссиқхона қуриб берилган бўлиб, бу хонадон энди даромад олишни бошлаётгани ойдинлашди.

1-сектор раҳбари Қуйи Авазбой маҳалласига қилган ташриф давомида фуқаролар билан суҳбатда бўлиб уларнинг мурожаатларини тинглади ва   ушбу мурожаатларни бартараф этиш борасида аниқ   чора-тадбирлар белгиланиши айтиб ўтди.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab