ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ РИШТОНГА ТАШРИФИ

×

 2020-10-10 16:42:17    750

PDF yuklash
Chop etish


Кеча Фарғона вилояти ҳокими Ҳайрулло Бозаров Риштон туманида бўлиб,    аҳоли учун шарт-шароитлар ва қулайликлар яратиш мақсадида ҳудудудларда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Вилоят ҳокими дастлаб Риштон туманидаги ''Риштон-Япония" маданият маркази ҳузуридаги махсус мактабида бўлиб у ердаги шароитлар, ўқиш жараёнлари билан танишди.  Айтиш жоизки, ушбу мактаб бугунги кунда самарали фаолият юритмоқда. Бу ерда япон тилини мукаммал ўрганган бир қатор ёшлар ҳозирда Япониянинг нуфузли олийгоҳларида таҳсил олишмоқда.

Риштонга келган инсон тадбиркор Равшан Тожиддинов раҳбарлик қилаётган “Р+Корон” корхонасига қарашли кулолчилик музейига албатта қадам ранжида қилади. Вилоят ҳокими ҳам ушбу имкониятдан фойдаланиб, кулолчилик музейига ташриф буюрди. Ҳунарига меҳри бўлмаган уста асл ҳунарманд эмас деб ҳисоблайди, риштонлик кулол Равшан Тожиддинов.

Риштоннинг мўъжизаси номини олган ушбу музейдан сайёҳлар қадами аримайди. Ундаги ижодий муҳит ҳам шунга муносиб. Уй рўзғор буюмидан бошланиб, бугун юксак санъат намунаси даражасигача етган асарлар.

Афсонавий Риштон кулолчилик мактаби, унинг ўзига хос белгиларига айланган ёрқин ранглар. Юз йиллар аввалгидек ҳали ҳануз барча жараёнлар қўл меҳнати асосида. Натижа эса албатта шунга арзирли. Услуб ўша-ўша, аммо ёрқин ранглар жилоси ҳар гал турлича. “Р+Корон” корхонасига қарашли кулолчилик музейи чин маънода барчани ўзига жалб этади. Вилоят ҳокими тадбиркорнинг ишларига ривож тилади ва бундай тадбиркорларнинг кўпайиши тарафдор эканлигини айтиб ўтди.

Шундан кейин вилоят ҳокими Риштон тумани “Мискин” МФЙда яшовчи Носиржон Назаров томонидан ташкил этилган кулолчилик цехини ҳам кўздан кечирди ва ушбу тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш учун шароитлар яратиб беришини таъкидлади.

Маълумки, Риштон туманида Республикада ягона бўлган “Ҳунармандлар шаҳарчаси” барпо этилмоқда. “Ҳунармандлар шаҳарчаси”да 20 та уста кулоллар учун махсус устахона, дўконлар хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун мажмуа таркибида меҳмонхона қуриш ишлари деярли якунига етиб қолди.  Х. Бозоров “Ҳунармандлар шаҳарчаси” ва “Хўжа Рушноий” ёдгорлигида олиб борилаётган қурилиш жараёнлари билан танишди.

Бундан ташқари, вилоят ҳокими тумандаги “Даҳбед” МФЙдаги кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар билан суҳбатлашди. Мутасаддиларга топшириқлар берди.

Шунингдек, ташриф давомида яна бир тарихий обида саналган ва айни дамда қайта реконструкция қилаётган – “Соҳиби Ҳидоя” мажмуасидаги қурилиш ишлари билан яқиндан танишиш имкониятга эга бўлди.

Хайрулло Бозоров Риштон туманига ташрифи давомида жорий йилда амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар билан ҳам танишди. Жумладан "Рошидонлик Умида Файз"  фермер хўжалигига қарашли қуёнчилик агрофирмаси, “Страус Фарм” туяқушчилик фермаси, “Навбаҳор” МФЙда жойлашган кулолчилик кичик зонасига ташриф буюриб, тадбиркорлар ва у ердаги ишчиларнинг шароити билан танишди.

Айтиш жоизки, вилоят ҳокими Риштондаги кичик саноат зонани кенгайтириш уни янада ривожлантириш борасида янги лойиҳалар тайёрлаш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек вилоят раҳбари 2-сектор штаби ва Зоҳидон маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлиб, камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъулларга керакли тавсия ва кўрсатмалар берди. Бундан ташқари, вилоят ҳокими Ўзбекистон қаҳрамони М. Топволдиев музейини ҳам томоша қилди.

Шу билан вилоят ҳокимининг Риштон туманига амалий ташрифи якунига етди.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab