ТУМАН ҲОКИМИНИНГ БИР КУНИ

×

 2020-10-08 16:18:32    816

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Риштон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари С. Солиев 1-сектор ҳудудида жойлашган А. Навоий МФЙ ташриф буюриб, у ердаги шароитлар билан танишди. Туман ҳокими дастлаб МФЙ идорасига келди ва маҳалла нуронийси Йўлдошали Додобоев билан  суҳбатлашди.

***

Туман ҳокимининг А. Навоий МФЙга қилинган ташрифининг иккинчи қисми мазкур маҳаллада жойлашган «Суфи Содиқ»   қабристонида ўтди. 1-сектор раҳбари қабристондаги ободонлаштириш ишлари билан танишди ҳамда Риштон халқининг фахри бўлган Боқий домланинг қабрини зиёрат қилди.

***

Риштон тумани ҳокими С. Солиевнинг бугунги кун режасига  А. Навоий МФЙга қарашли кутубхонага келиш ҳам киритилган эди. Режага кўра, 1-сектор раҳбари ушбу кутубхонага ташриф буюриб, у ердаги ҳолат билан яқиндан танишди.

***

Риштон тумани ҳокими С. Солиев А. Навоий МФЙга қилган ташрифининг сўнггида  ушбу маҳаллада яшовчи ва «темир дафтар»га киритилган фуқаро Раънохон опа Вайдуллаева билан учрашиб, суҳбат ўтказди. Суҳбат давомида Раънохон опа ҳукуматимиз раҳбари томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликлар учун ташаккур билдирди.

 



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab