Адабий-бадиий, маданий тадбир ташкил этилди.

 2020-10-08 08:43:42    760

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туманидаги Қўқон Давлат педагогика институти филиали биносида адабий-бадиий, маданий тадбир ташкил этилди. Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Қўқон давлат педагогика институти, Риштон туман ҳокимлиги, туман маънавият ва маърифат бўлими томонидан ташкил этилган “Муқимий изидан” номли мазкур тадбирга Риштон туманида яшаб, ижод қилаётган шоирлар, адабиётга ошно ижодкор нуронийлар, туман маданият бўлими санъаткорлари таклиф қилиндилар.
Тадбирда шунингдек, тажрибали шифокор, шу билан бирга ўзининг дилтортар қўшиқлари билан ўз мухлисларига эга бўлган истеъдодли ижодкорУсмонали Тошпўлтовнинг хонишлари барчада катта таассуротлар қолдирди. Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи ўринбосари Турсунхўжа Абдураҳмонов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ғулом Фатҳиддин, адабиётшунос Йўлдошали Дадабоевлар маърифатпарвар шоир Муқимий ижодий фаолияти, ўзбек мумтоз адабиётига қўшган ҳисса ҳақида кўплаб маълумотларни сўзлаб беришди.


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab