“МЕҲР-САХОВАТ” КЎКРАК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2020-10-03 14:53:38    1029

PDF yuklash
Chop etish


Коронавирус пандемияси даврида фидойилик кўрсатган ходимларнинг меҳнатини эътироф этиш, уларни рағбатлантириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг жорий йил 26 августда “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони имзоланди.

COVID-19 пандемияси даврида, фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат кўрсатган, халқимизнинг маънавий қадриятларини ва миллий анъаналарини муносиб давом эттириб, меҳр-оқибат, саховат ва ҳиммат каби юксак фазилатларни улуғлаб келаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган, хайрия ва саховат маблағларини тўғри ва холис йўналтириш, қийин аҳволга тушган аҳолига ўз вақтида беминнат кўмак беришдаги ташаббускорлиги, жамиятда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашдаги фаоллиги ҳомийлик ёрдами ва эзгу ишларни амалга оширганлиги бугун муносиб бахоланиб, камтарона хизматлари юксак бахоланди. Юксак мукофатга лойиқ топилган юртдошларимиз қатори Риштон туманида хизмат қилган бир қатор тиббиёт ходимлари, саховатпеша тадбиркорлар ва фермер хўжалиги ходимлари “Меҳр-саховат” кўкрак нишонига лойиқ деб топилдилар. Бугун туман ҳокимлиги биносида ана шу нишонларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Мукофотланганлар ўз хизмат фаолиятлари давомида Президентимиз билдирган юксак ишончни оқлаб, келгуси иш фаолиятларида бор куч ва имкониятларини ишга солиб, Ватанга садоқат билан хизмат қилишга ваъда бердилар.

 


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab