МЕҲНАТ ЗАФАРИНГИЗ МУБОРАК, АЗИЗ ПАХТАКОРЛАР!

×

 2020-10-02 09:59:13    715

PDF yuklash
Chop etish


МЕҲНАТ ЗАФАРИНГИЗ МУБОРАК, АЗИЗ ПАХТАКОРЛАР!

 

Деҳқоннинг ҳар бир куни иш машаққати ва меҳнат завқи билан ўтади. Аммо, йилда икки кун борки, унинг қувончи ва ҳаяжони ўзгача. Бири – ерга уруғ қадаган куни бўлса, яна бири – меҳнатининг меваси хирмонга тўпланган палла. Бугун – 2020 йилнинг 2 октябрь  куни туманимиз фермерлари учун ана шундай қувончли кун. Омилкор фермерларимизнинг ишбилармонлиги, кўп йиллик бой тажрибага эга деҳқонларимизнинг пешона тери, меҳнатсевар пудратчилар ва қийин-қистовли кунларда уларга ёрдамга келган фидойи ҳашарчиларнинг ҳамжиҳатликдаги ҳаракатлари натижасида 16 700 тонналик юксак “оқ олтин” хирмони қад ростлади. Етиштирилган пахта ҳосили юқори навларга сотилди.

Албатта, ҳеч бир зафар ўз-ўзидан ёки тасодифий келмайди. Пахтачиликдаги бу меҳнат ғалабаси давлатимиз томонидан ер эгалари учун яратиб берилаётган шароитларнинг мевасидир. Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида банк-молия соҳаси, табиий ва моддий ресурслар, техника таъминоти борасида ўзига хос тизим яратилгани фермерларимизни янада самарали ишлашга ундамоқда.

 

Жорий йил эрта баҳордан  5950 гектар майдонга “Наманган 77” ва “С-8290” навлардаги чигит қадаган деҳқонларимиз қулай об-ҳаво шароити ҳамда экиш ишларининг ўз вақтида, сифатли ўтказилиши натижасида далаларда тўлиқ ниҳолни яратдилар. Ер билан тиллашадиган деҳқонларимиз ғўза ниҳолларини яганалаш, бегона ўтлардан тозалаш, қатор ораларига ишлов бериш, суғориш ва сеспензия, озиқлантириш, чилпиш, дефолция каби агротехник тадбирларни ҳам аъло даражада амалга оширдилар. Натижада далаларимизда кўзни қувонтиргулик мўл ҳосил яратилди.

 

Бу йилги пахта йиғим-терими мавсумига пухта тайёргарлик кўрилди. Меҳнат унумдорлиги ва иш сифати биринчи навбатда ишчилар учун яратилган қулай иш шароити ва уларнинг саломатлиги, моддий ва маънавий манфаатдорлигига боғлиқ. Шу сабабли ҳам жорий йилги терим мавсумида теримчиларнинг ижтимоий муҳофазаси, уларга муносиб меҳнат шароити яратиш масалалари катта эътибор қаратилди

 

Туман бўйича 98 та терим отрядларига бирлашган фермер хўжалиги ишчилари, маҳаллаларнинг уюшмаган аҳолиси, фермер хўжалиги аъзоларидан иборат жами 10 000 нафар теримчиларнинг қилган меҳнати самараси сифатида бугунги юксак хирмон яратилди.

 

Терилган пахтани тайёрлов пунктларига ўз вақтида етказиб беришни таъминлаш мақсадида зарур техника воситалари жалб этилди. Теримда ёнилғи маҳсулотлари таъминотида узилиш бўлмаслиги учун керакли даражада захира яратилди. Шунингдек, ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини бевосита даланинг ўзига етказиб бериш учун ёнилғи тарқатиш агрегатлари ишга тўлиқ шай қилиб қўйилди. Бахтсиз ходисалар содир бўлишининг олдини олиш мақсадида ёнғин ва техника хавфсизлиги бўйича зарур чоралар кўрилди.

 

Ҳашарчиларни рағбатлантириш ва руҳлантириш мақсадида мавсум давомида илғор теримчиларга туман ҳокимлиги ва қатор давлат, жамоат ташкилотларининг қимматбаҳо совғалари бериб борилди.

 “Оқ олтин”нинг ҳар бир толаси – бойлик. У эртага қайта ишланиб, экспорт қилинса ёки ўзимизда ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилса, энг аввало давлатимиз бюджетининг юксалишига, қолаверса эл-юрт фаровонлигига ҳисса бўлиб қўшилади. Буни яхши тушунган туманимиз пахтакорлари фақат шартномани бажариш билан чекланиб қолмай, даладаги ҳосилни сўнгги мисқолигача йиғиб-териб олишни ният қилганлар.

 

Фурсатдан фойдаланиб, ҳалол меҳнатни умрининг мазмуни, Ватан тараққиётига ҳисса қўшишни ҳаётининг мазмуни деб билган риштонлик барча пахтакорларни, деҳқон ва фермерларни, ҳашарчи ва ёрдамчиларни бугунги юксак меҳнат зафари билан табриклаймиз! Ҳалол меҳнатингизнинг роҳатини кўринг, азиз пахтакорлар!

 

Ғалаба муборак, азиз тумандошлар!

 

Суфҳонжон Солиев

Риштон тумани ҳокими.



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab