ТУМАН ҲОКИМИ С. М. СОЛИЕВНИНГ 1 ОКТЯБРЬ – “ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

 2020-10-01 12:03:41    666

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому алайкум азиз ўқитувчилар, устоз ва мураббийлар!

Аввало, сизларни ва сизлар орқали туманимизнинг барча ўқитувчи ҳамда мураббийларини бугунги "Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Бугун биз мана шу қутлуғ айёмни кенг нишонлар эканмиз, сиз азизларнинг фарзандларимиз, келажак авлодларимизга билим ва тарбия беришдек ўта мураккаб, ўз касбига меҳр ва садоқат, бутун борлиғини бағишлайдиган, шарафли ва фидойиликни талаб этадиган меҳнатингиз учун сиз, муҳтарам муаллимлар олдида барчамиз таъзим қиламиз.

Ҳақиқатан ҳам, ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини ёш авлод тарбиясига бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати, жасорати ҳар қандай юксак баҳоларга муносибдир.

Дарҳақиқат атоқли маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг "Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир” деган маъноли сўзлари чинакам тарбиячининг дилидан айтилган.

 

Азиз ва муҳтарам устозлар!

Бугун таълим-тарбия соҳасида, ҳурматли ўқитувчи ва мураббийларимиз, фарзандларимиз ҳаётида янги давр бошланмоқда. Бу даврни янада чуқур маъно-мазмун билан тўлдириб, миллий юксалишга эришиш фақат ва фақат ўзимизга, шу йўлда ҳамжиҳатлик билан қаттиқ меҳнат қилишимизга боғлиқ.

Биз халқимизнинг энг катта бойлигини – минглаб фарзандларимиз, жондан азиз ўғил-қизларимизнинг тақдирини, мамлакатимиз истиқболини сизларга ишониб топширганмиз. Ва бу вазифани масъулият билан адо этиб келаётган сизлар каби фидойи инсонлар, келажак бунёдкорларига ҳар қанча таҳсин ва тасаннолар айтсак, арзийди.

Дарҳақиқат, биз ёш авлодни маънан етук, тафаккур олами кенг ва билимли инсонлар этиб тарбиялаётган ўқитувчи-мураббийлар тимсолида эртанги кунимизнинг порлоқ келажагини, Ватанимиз тараққиёти учун сидқидилдан хизмат қилувчи ўғил-қизларимиз бахтини кўрамиз. Юраги ғайрат-шижоатга тўла, ёшлар тарбияси йўлидаги масъулиятли вазифани ўз зиммаларига олган устозларга миннатдорчилик билдирамиз. 

Қалби эзгуликларга йўғрилган азиз устозлар, меҳридарё муаллимлар! 

Сизларни "Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда катта муваффақиятлар, хонадонларингизга файз-у барака тилайман.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab