РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ РИШТОН ТУМАНИДА

×

 2020-09-26 21:35:17    672

PDF yuklash
Chop etish


2020 йилги пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи аъзолари 22-29 сентябрь кунлари вилоятимизнинг 14 та туманидаги пахта далаларида бўлиб, вазиятни ўрганишади.

Бугун ишчи гуруҳи Риштон туманида бўлиб, йиғим-терим жараёнлари, теримчиларга яратилаётган шароитлар билан яқиндан танишди. Уларга туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамроҳлик қилдилар.

Ташриф давомида ишчи гуруҳ вакиллари тумандаги дала майдонларида бўлиб бу ердаги иш жараёни, ишчи ва ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишиб, хирмонларга барака тиладилар.

     Тумандаги “Эрали ўғли Шерали”, “Пахтакор иқрор”  фермер хўжаликларига тегишли пахта майдонларида бўлганларида отряд усулида терим жараёни уюшқоқлик билан ва тартибли ташкил этилганлигининг гувоҳи бўлдилар.

Ишчи гуруҳи аъзолари ихтиёрийлик асосида пахта териб, каттагина даромад эгаси бўлаётган теримчилар билан дилдан суҳбатлашар экан, албатта, яратилган шарт-шароитлар, ташкил этилган иссиқ овқат, терим пулларининг ўз вақтида берилиши билан боғлиқ жараёнларни ўргандилар. Бу масалалар бўйича саволларга ҳам ижобий жавоблар олдилар.

Даланинг ўзида илғор ва чаққон теримчиларга ишчи гуруҳининг қимматбаҳо совғалари тарқатилгани теримчиларнинг кайфиятини янада кўтариб юборди.

Ўрганиш жараёнида ишчи гуруҳи аъзолари сектор раҳбарлари, фермерлар, отряд раҳбарлари билан дала меҳнаткашларига муносиб меҳнат ва дам олиш шарт-шароитлар яратиш, иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб бориш, мажбурий меҳнат, айниқса болалар меҳнатига умуман йўл қўймаслик, карантин қоидалари, санитария меъёрларига қатъий амал қилиш хусусида батафсил суҳбатлашдилар.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab