ФАРҒОНА ДАЛАЛАРИДА ҚАНДАЙ МУҲИТ ҲУКМРОН?

×

 2020-09-25 22:02:16    608

PDF yuklash
Chop etish



(Ишчи гуруҳнинг ташрифи 4-кун)

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Фарғона вилоятида Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакилларидан таркиб топган Ишчи гуруҳи жорий йил пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун муносиб шарт-шароит яратиш, меҳнат ҳақининг ўз вақтида тўланиши, болалар меҳнати ҳамда мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик юзасидан назоратни таъминлаш бўйича фаолиятини давом эттирмоқда. Бугун ушбу ишчи гуруҳи вакиллари Бувайда ва Учкўприк туманларига сафар уюштиришди.

Ишчи гуруҳи вакиллари Бувайда туман ҳокимлигида йиғилиш ўтказишди. Йиғилишда сўзга чиққан ишчи гуруҳи раҳбари М. Парпиев мутасадди ходимларга йиғим-терим давомида  мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик борасида гапириб ўтди.

Шундан кейин ишчи гуруҳи вакиллари Бувайда туманидаги «Оқтом Файз миришкори» фермер хўжалигига келишди. Бу ерда меҳнат қилаётган теримчилар мароқ билан пахта теришаётганига гувоҳ бўлдик.  Теримчиларнинг барчаси кўпроқ пахта териб кўпроқ даромад қилиш ҳақида ўйлайди. Барчанинг кайфияти аъло даражада эди. Албатта бу ҳолат бизни қувонтирмай қолмайди. Теримчилар ҳар бир кунига ўртача 150 килограммдан пахта термоқда.

Ишчи гуруҳи вакиллари шунингдек, Ўзбекистон Қахрамони Патилахон Эргашева билан учрашиб мароқли суҳбат қурдилар. Учрашув давомида Патилахон опа ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашди.

Ишчи гуруҳи вакиллари Бувайда туманидаги "Жалоер Юксалиш Файз" ва "Каттақўрғон ишонч" фермер хўжаликларида давом этаётган терим жараёни билан танишдилар. Теримчиларбилан  самимий суҳбатлар бўлиб ўтди.

Республика ишчи гуруҳи куннинг иккинчи ярмида Учкўприк туманига ташриф буюриб, у ердаги теримчилар билан учрашиб уларга яратилаётган шароитлар билан танишдилар.

Шундан сўнг, Учкўприк туманидаги "Шараф Шамсиддин МГС", "Маҳмудали деҳқон" ва "Ғиждон Ариқсой бўйи" фермер хўжаликлари дала майдонларига бориб теримчилар билан учрашувлар ташкил этилиб, илғор теримчиларга эсдалик совғалар тақдим этилди.

Шу тариқа, ишчи гуруҳнинг навбатдаги иш куни ҳам пахта далаларда ўтди.

 

Маълумот учун:

1. Ўрганиш давомида Бувайда туманида “Оқтом Файз Миришкор” фермер хўжалиги раҳбари (Абдуллаев Илхом) билан суҳбатлашилганда фермер хўжалиги тасарруфида бўлган 51 гектар пахта майдонига 75 нафар теримчи жалб этилганлиги, шундан 40 нафари маҳаллий аҳоли, 35 нафари фермер ишчилари вакили эканлиги аниқланди. Уларга қулай бўлиши учун барча шарт-шароитлар (1 маҳал иссиқ овқат, маданий хордиқ чиқариш, тиббий хизмат ва бошқалар) яратилган. Пахта учун Ҳукумат томонидан белгиланган нарх фермер хўжалиги томонидан биринчи теримнинг ҳар бир килограм пахтаси учун 1000 сўмдан маблағ тўлаб берилмоқда. Иккинчи теримга 1400 сўмдан маблағ тўланиши режалаштирилган. Худди шундай шароитлар “Жалойир Юксалиш Файз”, “Каттақўрғон Ишонч” фермер хўжаликларида  ҳам яратилган. Пахта учун биринчи теримнинг  ҳар бир килограмм пахтаси учун 1000 сўмдан маблағ тўлаб берилмоқда. Иккинчи теримга 1400 сўмдан маблағ тўланиши режалаштирилган. Жойларда карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган холда барча зарур санитария воситалари билан таъминланган. 3 та фермер хўжаликларида меҳнат қилаётган теримчилар билан бўлган  сухбат жараёнида пахта майдонларига улар ўз хохишига кўра, оила даромадига қўшимча маблағ бўлиши учун чиққанликлари  ҳамда  яратилган барча шароитлардан мамнун эканликлари аниқланди. 3 та фермер хўжаликларида ситқидилдан меҳнат қилаётган 64 нафар илғор теримчилар рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирланди.

2. Шунингдек, Бувайда тумани хокимияти биносида туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим бўлими, соғлиқни сақлаш бирлашмаси, банк бўлимлари ҳамда туман хокимлиги вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.  Йиғилишда Ишчи гуруҳи раҳбари томонидан тумандаги мутасадди ташкилот ва муассасалар рахбарларига  мажбурий меҳнатни олдини олиш, теримчилар учун барча муносиб шарт-шароитларни яратиш, пахта пулларини ўз вақтида, ҳар куни олишликлари бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, аниқ топшириқлар берилди.

3. Учкўприк туманида “Ғиждон ариқ сой бўйи”, “Махмудали деҳқон”, “Шароф Шамсиддин МГС” фермер хўжаликларининг пахта майдонлари ўрганилиб, теримчилар билан сухбат олиб борилди, сухбат давомида теримчиларда муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан хеч қандай муаммо йўқлиги аниқланди. Мажбурий меҳнат жараёнлари кузатилмади. Сухбат давомида Республикада ўрнатилган карантин чораларига қатъий риоя этиш бўйича тушунтиришлар берилди, пахта теримига масъул бўлган мутасадди вакилларга теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб берилди.

4. Учкўприк тумани хокимияти биносида туман хокимлиги ва касаба уюшма вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ишчи гуруҳи раҳбари томонидан тумандаги мутасадди ташкилот ва муассасалар рахбарларига мажбурий меҳнатни олдини олиш, теримчилар учун барча муносиб шарт-шароитларни яратиш, пахта пулларини ўз вақтида, ҳар куни олишликлари бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, аниқ топшириқлар берилди.

Аброр ДЕҲҚОНОВ,
Фарғона, Бувайда, Учкўприк, Фарғона.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab