ФАРҒОНАЛИК ТЕРИМЧИЛАРНИНГ ИШТИЁҚИ БАРЧАНИ ЛОЛ ҚОЛДИРМОҚДА

×

 2020-09-25 05:45:40    688

PDF yuklash
Chop etish


ФАРҒОНАЛИК ТЕРИМЧИЛАРНИНГ ИШТИЁҚИ БАРЧАНИ ЛОЛ ҚОЛДИРМОҚДА


(Ишчи гуруҳнинг ташрифи 3-кун)


Маълумки, шу кунларда Фарғона вилоятида Республика ишчи гуруҳининг 2020 йилги пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан мутасадди ташкилотлар устидан қатъий назоратни таъминлаш бўйича ишчи гуруҳи фаолиятини давом эттирмоқда.

Республика ишчи гуруҳи вакиллари бугун Фурқат ва Данғара туманларида бўлиб, пахта йиғим теримида иштирок этаётган фуқаролар билан учрашишди ва суҳбатлар ўтказишди.

Ишчи гуруҳининг дастлабки манзили Фурқат туманидаги «Ҳидоят»  фермер хўжалиги дала майдони бўлди. Пахта майдонига кириб борар эканмиз барчанинг кайфияти аъло даражада эканлигига гувоҳ бўлдик.

- Ҳар куни 130 килограммдан ортиқ пахта теряпман, дейди Кабира опа Исмоилова юзида табассум билан. – Бунинг натижасида оиламизга мўмай даромад кириб боряпти. Худо хоҳласа мавсум якунига қадар даромадим салмоғини оширмоқчиман.

Фурқат тумани пахтазорларини кўриб, кишининг ҳаваси келади. Шундан кейин ишчи гуруҳи вакиллари Фурқат туманидаги «Кўк Дўппи замини» фермер хўжалигида бўлишди. У ердаги теримчи билан суҳбат анча қизғин кечди.

- Биз теримга оилавий келганмиз, - дейди Одинахон опа Пўлатова. – Ҳар куни уйимизга 500 (беш юз) минг сўм пул билан кириб боряпмиз. Бундан барчамиз хурсандмиз. Мавсум охиригача шаштни пасайтирмай, мўмайгина даромад қилишни режалаштиряпмиз.

Фурқат туманидаги «Сулаймонов Рустам» фермер хўжалигидаги терим жараёнидан ҳам ишчи гуруҳ вакилларининг кўнгли тўлди. У ерда барча шароитлар яратиб берилган. Теримчиларнинг кайфияти ҳам чоғ. Барча ким узарга пахта термоқда.

Ишчи гуруҳи ташриф буюрган фермер хўжалигидаги илғор теримчиларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.


Республика ишчи гуруҳининг яна бир қисми Данғара туманига борди.

Ишчи гуруҳ вакилари Данғара туманидаги «Дан ҳосил» ва Олтиқуш замин» фермер хўжалигидаги теримчилар билан суҳбатлашишди ва илғор теримчиларга совғалар берилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳининг Данғара туманига қилган ташрифи давомида "Шерюрак фахри" ва  "Олтиқуш кўрки" номли фермер хўжаликларидаги учрашувлар ҳам ташкил этилди. Учрашувлар давомида теримчилар билан самимий суҳбатлар бўлиб ўтди.


Маълумот учун:

1. Ўрганиш давомида Данғара туманида “Дан хосил” фермер хўжалиги раҳбари (Маъмуржон Фармонқулов) билан суҳбатлашилганда фермер хўжалиги тасарруфида бўлган 44 гектар пахта майдонига 120 нафар теримчи жалб этилганлиги, шундан 50 нафари маҳаллий аҳоли, 70 нафари фермер ишчилари вакили эканлиги аниқланди. Уларга қулай бўлиши учун барча шарт-шароитлар (1 маҳал иссиқ овқат, маданий хордиқ чиқариш, тиббий хизмат ва бошқалар) яратилган. Пахта учун Ҳукумат томонидан белгиланган нарх фермер хўжалиги томонидан биринчи теримнинг ҳар бир килограм пахтаси учун 1000 сўмдан маблағ тўлаб берилмоқда. Иккинчи теримга 1400 сўмдан маблағ тўланиши режалаштирилган. Худди шундай шароитлар “Олтиқуш замини”, “Маматқулов Нурилло”, “Олтиқуш кўрки” феремер хўжаликларида  ҳам яратилган. Пахта учун биринчи теримнинг ҳар бир килограм пахтаси учун 1000 сўмдан маблағ тўлаб берилмоқда. Иккинчи теримга 1400 сўмдан маблағ тўланиши режалаштирилган. Жойларда карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган холда барча зарур санитария воситалари билан таъминланган. 5 та фермер хўжаликларида меҳнат қилаётган теримчилар билан бўлган  сухбат жараёнида пахта майдонларига улар ўз хоҳишига кўра, оила даромадига қўшимча маблағ бўлиши учун чиққанликлари ҳамда яратилган барча шароитлардан мамнун эканликлари аниқланди. 5 та фермер хўжаликларида ситқидилдан меҳнат қилаётган 50 нафар илғор теримчилар рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирланди.

2. Данғара тумани хикимияти биносида туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим бўлими, соғлиқни сақлаш бирлашмаси, банк бўлимлари ҳамда туман хокимлиги вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.  Йиғилишда барча Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан тумандаги мутасадди ташкилот ва муассасалар рахбарларига мажбурий меҳнатни олдини олиш, теримчилар учун барча муносиб шарт-шароитларни яратиш, пахта пулларини ўз вақтида, ҳар куни олишликлари бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб, аниқ топшириқлар берилди.

3. Фурқат туманида “Хидоят”, “Кўк дўппи Зарина”, “Саримсоқов Рустам” фермер хўжаликларининг пахта майдонлари ўрганилиб, теримчилар билан сухбат олиб борилди, сухбат давомида теримчиларда муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан хеч қандай муаммо йўқлиги аниқланди. Мажбурий меҳнат жараёнлари кузатилмади. Сухбат давомида Республикада ўрнатилган карантин чораларига қатъий риоя этиш бўйича тушунтиришлар берилди, пахта теримига масъул бўлган мутасадди вакилларга теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб берилди.

4. Фурқат туманида “Оқ том” кластери пахта йиғиш масканида ташкилот мутасаддилари билан учрашув ўтказилиб, масъулларга Республикада ўрнатилган карантин чораларига қатъий риоя этиш, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш бўйича тушунтиришлар берилди.


Абор Деҳқонов



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 164 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab