Ёшлар ишлари агентлиги Риштон тумани бўлимига раҳбар тайинланди

 2020-09-24 18:08:53    640

PDF yuklash
Chop etish



Алижонов Муроджон Ибрагиович Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан мазкур Агентликнинг Риштон тумани бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

 

Бугун Риштон тумани ҳокими ўринбосари Зарифжон Умаров ва Агентликнинг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Муҳамадамин Ғаниев иштирокида туман ҳокимлигида ўтказилган учрашувда янги таъсис этилган бўлим бошлиғи туман фаоллари ва ёшларига расман таништирилди.

Расмий таништирув маросимида сўзга чиққан вилоят ёшлари етакчиси Муҳамадамин Ғаниев янги ташкил этилган Ёшлар ишлари агентлигининг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва ваколатлари, агентлик ва унинг қуйи тизимлари ходимлари олдида турган келгусидаги долзарб вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўз ўрнида, туман ҳокимининг ўринбосари З. Умаров ҳам туман ҳокимлиги, бошқа мутасадди ташкилотлар ва туман фаоллари билан ҳамкорликда мазкур янги ташкилотни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳамкорликда иш юритиб, бу орқали агентликнинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқаришда яқиндан кўмаклашиш ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Маълумот ўрнида, Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги фармонига асосан ташкил қилинган бўлиб, ёшлар билан боғлиқ соҳаларда ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш асосий вазифаси этиб белгиланган.

 

Маълумот ўрнида, Алижонов Муроджон Ибрагимович Риштон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2016 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган.

2020 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Риштон туман Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи  лавозимида ишлаб келаётганди.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab