ШАҲАР БЕДАРВОЗА ЭМАС

 2020-09-24 18:05:47    869

PDF yuklash
Chop etish


Сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорга кенг имкониятлар яратилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бугунги кунда қонуний тарзда тадбиркорлик билан шуғулланаман деган киши учун барча қулайликлар мужассам. Лекин баъзан тадбиркорлик баҳонасида ўз манфаатини ўйлаб бизга ҳамма нарса мумкин деган хаёлга бориб ноқонуний ишларга қул ураётганлар ҳам йўқ эмас.

Масалан, ижтимоий тармоқ орқали ўзини тадбиркор эканлиги ва унга ҳокимият органлари иссиқхона ташкил этиш учун ҳужжатларини расмийлаштиришни ортга сураётганини иддао қилаётган Бахтиёр Йўлдошев юқорида тилга олган кишилар тоифасига киради.

Гап шундаки, Қуйи Авазбой қишлоғида яшовчи Бахтиёр Йўлдошев “Отахонбой ерлари” фермер хўжалигига қарашли бўлган экин майдонининг бир бурчагига иссиқҳона қуришни мақсад қилган эди. Шаҳар бедарвоза эмас, деганларидек, таббийки, фермер хўжалиги раҳбари бунга қаршилик кўрсатади. Ўртада тушунмовчиликлар, келишмовчиликлар юзага келади.

Ушбу ишни қонуний ҳал этиб бериш учун судга мурожаат қилинади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари эса қонун фермер томонида эканлигини айтиб, ишни “Отахонбой ерлари” фермер хўжалиги фойдасига ҳал қилади. Мамлакатимизда қонун устовор ва у барча учун баробар эканлигини унутмаслигимиз лозим.

Албатта, бундан дарғазаб бўлган Бахтиёр Йўлдошев юқорида тилга олганимиздек тадбиркорларга ҳамма нарса мумкин деган хаёлга боради ва ҳокимият вакилларини айблашга тушади.

Нима учундир одамлар айбни ўзларидан қидириш ўрнига давлат органларини айблашга ўрганиб қолдик.

Ижтимоий тармоқ орқали мурожаат йўллаганда нега барчасини рўйи-рост айтишни истамаймиз. Бахтиёр Йўлдошев ўз мурожаатида нега биз тилга олган ҳолатларга тўхталиб ўтмади? Асл ҳақиқатни айтганида одамларда бошқача таассурот ўйғониши мумкин эди-ку? Қачонгача биз ўз манафаатимиз йўлида яшаб турган туманимиз, вилоятимиз ва мамлакатимиз обрўсига путур етказамиз.

Хуллас, шунақа гаплар, ушбу мурожаат юзасидан ким ҳақу, ким ноҳақлиги борсида қандай хулосага келиш ўзингизга ҳавола. Зеро, шаҳар бедарвоза эмаслигини унутмаслигимиз даркор.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab