ФАРҒОНАЛИК ТЕРИМЧИЛАРНИНГ ШАШТИ БАЛАНД

×

 2020-09-23 20:29:20    707

PDF yuklash
Chop etish


(Ишчи гуруҳнинг ташрифи 2-кун)

Маълумки, шу кунларда Фарғона вилоятида Республика ишчи гуруҳининг 2020 йилги пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан мутасадди ташкилотлар устидан қатъий назоратни таъминлаш бўйича ишчи гуруҳи фаолиятини давом эттирмоқда.

Республика ишчи гуруҳи вакиллари бугун Олтиариқ ва Қўштепа туманларида бўлиб, пахта йиғим теримида иштирок этаётган фуқаролар билан учрашишди ва суҳбатлар ўтказишди.

Ишчи гуруҳ вакиллари Олтиариқ туманидаги «Исмоилов Нозим Обод» фермер хўжалигида меҳнат қилаётган теримчилар билан суҳбатлашишди.

Учрашувда сўзга чиққан ишчи гуруҳ раҳбари М. Парпиев сўнгги йиллардаги ўзгаришлар, юртимизда олиб борилаётган мажбурий меҳнатга қарши курашлар хусусида сўзлаб берди.

Ушбу фермер хўжалиги кластер билан тузган шартномасини бажаргани боис, далаларда байрам шукуҳи кезаётганига гувоҳ бўлдик. Ҳар бир теримчининг юзида табассум мужассам эди. Айниқса, терим жараёнида намуна кўрсатган теримчиларга совғалар берилиши уларнинг қувончига қувонч қўшилди.

- Мен ва қизим пахта теримида қатнашяпмиз, дейди Дилбар опа Усмонова. – Бизга яратилаётган шароитлар аъло даражада. Биз кунига 200 килограммдан ортиқ пахта теряпмиз бу эса оилавий бюджетимизга ёрдам бўлмоқда.

Ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили Олтиариқ туманидаги «Нурли Обод» фермер хўжалиги бўлди.Мазкур фермер хўжалиги раҳбарини танимайдиган инсон бўлмаса керак. Ҳа, ўша биз билган Лолахон опа Муродова ушбу фермер хўжалиги раҳбари саналади. Ўзбекистон қаҳрамони бизни самимий руҳда кутиб олди.

Лолахон опа билан дала майдонида бўлган суҳбат анча мароқли бўлди. Лолахон опа ўтмишдаги кечинмалари билан ўртоқлашди ва бугунги кунга шукроналик ҳисси билан яшаш лозимлигини таъкидлади. Ушбу фермер хўжалигидаги терим жараёни ҳам анча қизғин кетаётганини таъкидлаш жоиз.

Республика ишчи гуруҳининг яна бир қисми Қўштепа туманидаги пахта йиғим-теримида меҳнат қилаётган фуқаролар билан учрашиб уларга яратилаётган шароитлар билан яқиндан танишди.

Шундан кейин ишчи гуруҳ вакиллари Қўштепа туманидаги Глобал текстил Фарғона кластери ва Қаҳрамон Муродов фермер хўжалигидаги теримчилар билан учрашув ўтказишди. Учрашув давомида теримчилар билан самимий суҳбатлар бўлиб ўтди.

 

Маълумот учун:

1. Ўрганиш давомида Қўштепа туманида “Пахлавон Ғуломжон Ерлари” фермер хўжалиги раҳбари (Лочин Султонов) билан суҳбатлашилганда фермер хўжалиги тасарруфида бўлган 54,4 гектар пахта майдонига 74 нафар теримчи жалб этилганлиги, шундан 37 нафари маҳаллий аҳоли, 37 нафари фермер ишчилари вакили эканлиги аниқланди. Уларга қулай бўлиши учун барча шарт-шароитлар (1 маҳал иссиқ овқат, маданий хордиқ чиқариш, тиббий хизмат ва бошқалар) яратилган. Пахта учун Ҳукумат томонидан белгиланган нарх фермер хўжалиги томонидан биринчи теримнинг ҳар бир килограм пахтаси учун 1000 сўмдан маблағ тўлаб берилмоқда. Иккинчи теримга 1400 сўмдан маблағ тўланиши режалаштирилган. Бундан ташқари, фермер хўжалиги рахбарининг ташаббуси билан теримчиларни уюшган холда автомашина орқали олиб келиш ва олиб кетиш учун 7 дона Дамас автомобиллари ташкиллаштирилган. Худди шундай шароитлар “Глобал текстиль Фарғона” кластерида (рахбар Мўминжон Раззоқов) (200 гектар майдонда 150 нафар теримчилар) 3 дона Исузи автобуси билан таъминланган. Пахта учун биринчи теримнинг ҳар бир килограм пахтаси учун 1000 сўмдан маблағ тўлаб берилмоқда. Иккинчи теримга 1500 сўмдан (100 сўм қўшимча кластер томонидан) маблағ тўланиши режалаштирилган. Жойларда карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган холда барча зарур санитария воситалари билан таъминланган.

2. Қўштепа тумани “Нуриддин Таниқулов” ва “Қахрамон Муродов” фермер хўжаликларида пахта даласида теримчилар (Хосиятхон Хошимова, Абдужалилова Ширмоной, Каримова Феруза, Тошпўлатова Феруза, Умрзоқова Нилуфар, Мамадалиева Фотима) билан суҳбат давомида, бу ерда теримчилар учун барча шароитлар яратилганлиги, пахта пулларини ҳар кунда олаётганликларини айтиб ўтдилар. Учрашув давомида барча илғор теримчиларга ташкилот рахбарлари томонидан тайёрланган рағбатлантирувчи совғалар топширилди.

3. Олтиариқ туманида “Нурли обод”, “Исмоилов Нозим обод” фермер хўжаликларининг пахта майдонлари ўрганилиб, теримчилар билан сухбат олиб борилди, сухбат давомида теримчиларда муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан хеч қандай муаммо йўқлиги аниқланди. Мажбурий меҳнат жараёнлари кузатилмади. Сухбат давомида Республикада ўрнатилган карантин чораларига қатъий риоя этиш бўйича тушунтиришлар берилди, пахта теримига масъул бўлган мутасадди вакилларга теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб берилди.

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ,

Фарғона, Олтиариқ, Қўштепа, Фарғона.




<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab