Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш–одил судлов самарадорлиги воситаси

 2020-09-11 14:09:04    619

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини изчил ислоҳ этиш орқали кўплаб амалий натижаларга эришилди. Президентимиз томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар, парламентга тақдим этилган мурожаатномалар ҳамда 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси бугунги кунда Ўзбекистонда одил судлов жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқишида асосий дастуриламал бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 3 сентябрь куни қабул қилинган “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам бу борадаги яна бир муҳим тарихий ҳужжат бўлди.

Қарор билан 2020-2023 йилларда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш дастури тасдиқланди. У барча судларда суд мажлисларини иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш ҳамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантиришни назарда тутади. У 2021 йил 1 январдан бошланади. Суд мажлислари иштирокчиларига қулайлик яратиш мақсадида 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча иштирокчилар суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида “SMS” хабар орқали бепул асосда хабардор қилинади.

Дастур доирасида 2022 йил 1 июлга қадар 10 га яқин интерактив хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади. Янгиликлар, судлар фаолияти билан чекланмайди. Масалан, 2023 йил 1 январдан бошлаб суд ишлари давлат архивига электрон шаклда топширилади ва қабул қилинади.

Судларнинг ахборот тизимларини давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси”га кўра, Ўзбекистон Республикасининг 28 давлат органи ва ташкилоти ахборот тизимлари Олий суднинг ахборот тизимига босқичма-босқич уланади. Ушбу интеграция самарасида судлар муайян ишни кўриш жараёнида зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни бевосита давлат органлари ва ташкилотларидан электрон шаклда олиш имконига эга бўлади.

Судларга шикоятларни электрон шаклда тақдим этиш имконини берадиган механизм яратиш мақсадида 2022 йил 1 январдан бошлаб судлар фаолиятига “Адолат” ахборот тизимлари комплекси жорий этилади. У қатор имкониятларга эга. Хусусан, унинг ёрдамида манфаатдор шахслар даъво, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн тарзда кузатиб бориш имконига эга бўладилар.

          Хулоса қилиб айтганда, суд органлари фаолиятига ахборот-технологияларини кенг жорий этилиши ҳамда судларнинг ва давлат идора ва ташкилотлари ўртасида ахборот алмашинувини янада яхшиланиши одил судлов самарадорлигини оширишга бевосита хизмат қилади.

 

Сардорбек Рустамов,

Риштон туманлараро иқтисодий судининг раиси.

 

Умиджон Эргашев,

Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 47 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab