СЕССИЯДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

 2020-09-10 15:40:32    662

PDF yuklash
Chop etish


Бугун олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишига туман Кенгаши раиси, туман ҳокими С. Солиев раислик қилди.

Сессияда туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, мактаб директорлари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Шунингдек, сессия йиғилишида вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Аҳмаджон Якубов ҳамда тумандан сайланган вилоят Кенгаши депутатлари иштирок этишди.

Сессияда энг аввало “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 28 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича белгилаб берилган муҳим вазифалар ижроси юзасидан ҳудудлардаги эпидемиологик вазият ва шароитдан келиб чиқиб, мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида мактабларни санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув йилига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан дастлаб туман ҳокими, 1-сектор раҳбари С. Солиевнинг ахбороти тингланди.

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 28 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди, – деди туман ҳокими ўз маърузасида. – Хусусан, видеоселектор йиғилишида пандемия шароитида таълим жараёнини ташкил этиш бўйича долзарб чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўз ҳудудидаги эпидемиологик вазият ва шароитдан келиб чиқиб, мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан тегишли қарорларни қабул қилиш тавсия этилди.

Шу сабабли, сектор раҳбарлари, халқ таълими бўлими мудири, тиббиёт бирлашмаси ҳамда санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош шифокорларининг мактабларни санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати юзасидан ахборотларини эшитиш, муҳокама қилиш ва мактаблар фаолиятини тиклаш бўйича якуний қарорларни қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.

Туман ҳокимининг ахборотидан сўнг сессия кун тартибидаги ушбу масала юзасидан 2-сектор раҳбари, туман прокурори Ш. Мавлонов, 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи З. Ғофуров, 4-сектор раҳбари, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Д. Раҳимов, туман халқ таълими бўлими мудири И. Мирзараҳимоваларнинг ахборотлари ҳам тингланди.

Кун тартибидаги масала юзасидан бўлган музокараларда вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Аҳмаджон Якубов ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Т. Абдураҳмоновлар сўзга чиқдилар.

Туман Кенгаши раиси, туман ҳокими С.Солиев сессия кун тартибидаги иккинчи масала, яъни 16-Қайрағоч сайлов округидан сайланган депутат Холбоев Ҳасанбой Умаралиевичнинг бошқа ишга ўтганлиги ҳамда ушбу иш жараёнида депутатлик фаолиятини юрита олмаслиги сабабли депутатлик ваколатини муддатидан олдин тугатилиши бўйича туман сайлов комиссиясига тақдим этган аризасини эълон қилди. Туман сайлов комиссияси ва халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссияси томонидан ушбу ариза ўрганиб чиқилган ва ариза сессияда депутатлар томонидан қаноатлантирилди ҳамда Холбоев Ҳасанбой Умаралиевич муддатидан олдин депутатликдан чақириб олинди. Бу ҳақда сессия қарори қабул қилинди.

Сессияда кун тартибидаги муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab