ЛУТФИНИСО, МАҚСУДАХОН ВА СУРАЙЁХОНЛАРНИНГ ҚУВОНЧИ ЧЕКСИЗ

×

 2020-09-08 16:24:59    594

PDF yuklash
Chop etish



Риштон туманининг қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош анклав ҳудуддаги Чўнғара МФЙ да яшовчи Полвонова Лутфинисо Бобошариповна, Ҳамроева Мақсудахон Солижоновна ва Ҳамроева Сурайёхон Фарҳодовналарга  Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспорти тантанали равишда топширилди. Қўлларига паспорт олган аёлларнинг кўзларида ёш қалқди. Айниқса, Лутфинисо ая қувончини яшира олмади.-Ота-она бағрида ўсиб-улғайган қиз турмушга узатилаётганида палахмон тошига қиёсланиб, қаерга тушса ўша ерда тошдай қотсин, бахтли-тахтли бўлсин, деб кексаларимиз дуолар қилишади. Мен Чўнғара қишлоғига Қирғизистон Республикасидан келин бўлиб тушганимга  ўттиз уч йилдан ошди. Бу вақт ичида 6 нафар фарзанд кўрдим. Фарзандларимнинг ҳаммаси уйли-жойли. Лекин мени ҳамиша бир муаммо қийнар эди. Сабаби Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортига эга эмас эдим.  Мана бугун неча йиллар орзиқиб кутган кунлар келди. Қўлимга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспортини олдим. Қувончимнинг чеки-чегараси йўқ. Бундан буён ҳам ҳаётий тажрибаларим асосида фарзандларни муқаддас она-Ватанни севиш руҳида тарбиялашга бағишлайман.


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab