13 июль кунидан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади

 2020-07-10 11:57:40    691

PDF yuklash
Chop etish



Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов иштирокида карантин чекловлари бўйича Республика махсус комиссияси қарори юзасидан брифинг бўлиб ўтди.
Брифингдан муҳим маълумотлар:
〰️〰️〰️〰️〰️
⚡️Республика махсус комиссияси қарори билан, 10 июлдан эътиборан республика миқёсида қатор чеклов чоралари ўрнатилган. Жумладан:
???? 10 июль санасидан автобуслар ҳаракати вақтинча тўхтатилади;
???? 13 июль, душанба кунидан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади;
???? Кучайтирилган карантин тартиби шароитида фақатгина Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ, хорижий давлатлардаги фуқароларимизни ватанга олиб келиш бўйича репатриацион рейслар бажарилади;
???? Чегара пунктларидан фуқароларни карантин ҳудудларига етказиш учун автобус ташувлари амалга оширилади.
???????? Шунингдек, карантин муддатини ўтаб бўлган фуқароларни реабилитация учун шифохоналарга ва яшаш манзилларига етказишда темирйўл ва автобуслардан фойдаланилади.
???? Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан “сариқ” ва “яшил” тоифага киритилган мамлакатлардан чартер рейслари келиб тушган аризаларга мувофиқ ташкил этилади;
???? йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга қуйидаги махсус талаблар асосида рухсат берилади:
▪️йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак; 
▪️ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим; 
▪️ фақатгина икки нафар йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши керак; 
▪️ фақатгина автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) ҳаракатланиши шарт.


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab