МУНОСАБАТ

 2020-07-08 15:08:58    675

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Боғлар қуриб кетяпти” номли мақолага Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг баёноти.

Мақола Риштон туманининг айрим ҳудудларга сув келмаётгани танқидга олинган. Чиндан ҳам бугунги кунда Риштон туманининг кўплаб ҳудудларда асосан Сўх дарёсидан сув ичадиган ҳудудларида сув муаммога айланган. Негаки, ҳозирги кунда Учкўприк тумани Сариқурғон қишлоғида жойлашган сув тақсимловчи сойда етарлича сув бўлмагани боис, барча ҳудудларга дарё суви етиб келмаяпти. Ушбу муаммоларни ҳал этиш мақсадида Риштон тумани ҳокимлиги томонидан керакли чоралар амалга оширилмоқда. Хусусан, туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари Сариқурғондаги сув тақсимловчи омборга бориб, сувнинг меъёрида келишини назорат қилишмоқда. Аммо сойнинг ўзида сув камайиб кетгани сабабли, барча ҳудудларга ҳам сув етиб келмаяпти. Ушбу муаммо туман ҳокими назоратидаги энг муҳим масала эканлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Айтганча, ушбу муаммо биргина Риштон туманида эмас, балки Сариқурғондаги сойдан сув ичадиган Данғара, Учкўприк, Бувайда каби туманларда ҳам мавжуд.   



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab