Санитария қоидалари ва меъёрларига амал қилинг. Акс ҳолда...

 2020-07-07 15:02:19    755

PDF yuklash
Chop etish



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2020 йил 23 апрелда тасдиқланган “COVID-19” пандемияси даврида чеклаш тадбирларини кўлланиши шароитида давлат идоралари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида”ги 0372-20 Санитария қоидалари ва меъёрлари талаблари бажарилиши устидан тумандаги умумий овқатланиш объектларида назорат тадбирлари олиб борилди. Аниқланган ҳолатлар юзасидан маъмурий баъённомалар расмийлаштирилди.Жумладан, Рошидоний кўчасида жойлашган “ТУРОН” Х/K да, Уч-ариқ МФЙ, А.Темур кўчаси №32 уйда жойлашган “Баҳодиржон Аслидин” х/к га қарашли умумий овқатланиш шахобчасида, Оқ-ер ҚФЙ, Амир Темур кўчасида жойлашган “UMIDJON MAZZALI TAOMLARI” O/K ва  “ОЛИФ” Х/K да, Уч-ариқ МФЙ ҳудудида жойлашган “Ихтиржон маззали таомлари” Х/К лар раҳбарларига юқоридаги Санитария қоидалари ва меъёрлари талаблари бажарилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2020 йил кунги “Каронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли қарорида кўрсатилган талаблар ва карантин қоидаларига риоя этмаган ҳолда иш фаолияти олиб борганлиги сабабли МЖтК нинг 54-моддаси, 2-қисмига кўра Базавий ҳисоблашнинг энг кам миқдорининг 10 баравари (2230.000 сўм) миқдорида жарима чоралари қўлланилди.Юқоридагилардан хулоса шуки, Фарғона вилоят Давлат санитария эпидемиология назорат бошқармаси Риштон туман филиали сизлардан юқоридаги Санитария қоидалари ва меъёрлари талаблари бажарилиши ва Республика махсус комиссияси  чиқараётган қарорларга тўлиқ риоя этган ҳолда иш фаолиятини олиб борилишини талаб қилади.

   Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab