ИШЧИ ГУРУҲ ЙИҒИЛИШИ

×

 2020-07-04 17:20:48    908

PDF yuklash
Chop etish


Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев раҳбарлигида 3 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш орқали уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш борасида секторлар ва орган раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўтганиш ҳамда Олий Мажлис Сенати Кенгаши йиғилишида муҳокама этиш белгилаб берилган эди. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари кўмитаси раиси ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари Т.Мадумаров иштирокида туман ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди.  Йиғилишда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Убайдуллаев, вилоят Ёзувчилар уюшмаси раиси, сенатор Э.Сиддиқова, туман ҳокими С.Солиев, халқ депутатлари Риштон тумани кенгаши депутатлари ва доимий комиссиялар раислари, сиёсий партиялар раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, тумандаги сектор раҳбарлари, давлат, жамоат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Йиғилишда ишчи гуруҳ раҳбари Т.Мадумаров ишчи гуруҳ ва туман фаолларининг бугунги кунда амалга ошириши лозим бўлган вазифалари ҳақида батафсил тушунчалар ва топшириқлар берди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab