Риштон тумани ҳокимининг туман аҳолисига мурожаати

 2020-06-19 08:49:20    37

PDF yuklash
Chop etish


Ҳурматли Риштонликлар!

Бугун бутун дунёнинг долзарб масалаларидан бири бўлиб турган коронавирус инфекцияси ва унинг тарқалишини олдини олиш бўйича туманимизда зарур чора-тадбирлар кўрилмокда. Жумладан, Президентимизнинг топшириғига асосан Коронавирус инфекциясини тезроқ бартараф қилиш, карантин даврида фуқаролар хавфсизлигини ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида туман штаби ташкил этилган бўлиб, кечаю-кундуз - 24 соат мобайнида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев халқимизга мурожаат қилиб, “Миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳаммамиз якдилмиз ва ишонамизки, бу қийинчиликлар, албатта, ўтиб кетади. Бунинг учун, биринчи навбатда, шифокорлар тавсияларига амал қилиб, шахсий гигиена ва санитария қоидаларига ҳар биримиз ўз оиламиз, болаларимиз билан уйимизда, ишхонамизда ва борадиган жойларимизда қатъий амал қилишимиз зарур. Касалликни яширмасдан, ўз вақтида мурожаат қилиш унинг олдини олишда энг самарали чорадир”, деб ҳар биримизнинг ижтимоий масъулиятимизни таъкидлаб ўтдилар.

Қадрли фуқаролар, маҳалладошлар!

Барчамиз шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиб, зарурият бўлмаса кўчага чиқмаслигимиз, ҳеч бир истисносиз ниқобда бўлишимиз, карантин билан боғлиқ вазиятни вазминлик ва тушуниш билан қабул қилишимиз, турли асоссиз ва саросима уйғотадиган ёлғон хабарларга ишонмаслигимиз лозим. Инфекциянинг кенг тарқалишига сабабчи бўлмайлик!

Муҳтарам нуронийлар, азиз отахону онахонлар!

Саломатлигингизни асраш учун тавсия этилаётган барча кўрсатмаларга тўлиқ амал қилишингиз, катта ҳаётий тажрибангиз орқали барчани огоҳликка чақиришингиз, аҳолининг ваҳимага тушмаслиги ва оғир-босиқлик билан ёндошиши йўлида ўз маслаҳатларингизни аямасликларингизни сўрар эдим.

Фуқаролардан белгиланган карантин қонун қоидаларига қатьий амал қилишлари, зарурат бўлмаса қарияларимизни доимий уйда бўлишлари, асоссиз равишда уйдан кўчага чиқмасликлари, таътилда бўлган азиз фарзандларимизнинг тарбиясига, уларнинг шахсий гигиенасига жиддий эътибор қаратишимиз ҳар биримизнинг асосий вазифамиз эканлигини таъкидлашни истардим.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Бугунги шароитда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, самарали фаолият юритиши учун зарур шароитларни яратиб бериш ҳар доимгидан ҳам муҳим.

Президентимиз 3 апрель куни мана шундай қийин вазиятда иқтисодиётимизни, тадбиркорларни фаол қўллаб-қувватлаш учун мамлакатимиз тараққиётига дахлдор бўлган яна бир муҳим ҳужжатга имзо чекди.

“Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонда бир қатор муҳим масалаларнинг ечими кўрсатиб ўтилгани катта амалий аҳамиятга эгадир.

Туманимизда озиқ-овқат ва бошқа кундалик истеъмол маҳсулотларининг нархи ошиб кетмаслиги учун шахсан ўзим бошчилигимда барча чоралар кўрилмоқда. Прокуратура, Давлат солиқ инспекцияси, тадбиркорлар ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ушбу жараёнлар алоҳида назорат остида эканлиги бугун барчамизга маълум. Ҳозирги карантин пайтида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида босқичма-босқич ҳар бир маҳалла ҳудудида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркалари фаолияти мунтазам йўлга қўйилган.

Қадрли Риштонликлар!

Ушбу кўрилаётган чоралар, албатта аҳолимизнинг саломатлиги ва осойишталигини таъминлаш мақсадида олиб борилаётганлигини яна бир бор ҳис этиб ва қонун-қоидаларга қатъий амал қилишимиз зарур.

Ўз вақтида қанчадан-қанча синовлар ва оғир кунларни бошидан кечирган халқимиз вазиятга тўғри баҳо бериб, ушбу синовларни ҳам мардонавор енгиб ўтишига ишонамиз.

Ҳурматли фуқаролар уйда қолинг!

Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини асранг!



<< Iyul 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab