ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТ ЗАРУРАТИ

 2020-06-17 16:41:38    742

PDF yuklash
Chop etish



Жўмраклардан ортиқча сув оқишига йўл қўймаслик, сув ҳавзаларини ифлослантирмаслик, ахлатни дуч келган жойга тўкмаслик, турар жойларни озода сақлаш, кўчат ва гулларни синдирмаслик, уларни экиб кўпайтириш, ҳайвонларга ғамхўрлик қилиш, қушларни парваришлаш, хонадон ва хиёбонларни гулзорга айлантириш каби ҳаракатларни амалга ошириш экологик маданиятлиликнинг энг оддий кўринишлари саналади.

Ҳозирги даврда инсон ва табиат, фан- техника тараққиёти ва атроф- муҳит, жамият ва экология ўртасида номутаносиблик вужудга келаётир. Буларнинг барчаси экологик маданиятни янада юксалтириш масаласини кўндаланг қўймоқда. Маълумки, табиатда ҳамма нарса бир- бирига уйғундир. Фан- техника ютуқларидан унумли фойдаланаётган инсон эса ана шу уйғунликни бузмоқда, унга нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлмоқда.

Ҳар бир инсон табиатдан баҳра олади. Аммо бу ҳали табиатга муҳаббат дегани эмас. Табиатга муҳаббат уни тушунишдан, унинг гўзалликларини англашдан, табиат билан муносабатига киришишдан бошланади.

Ўз навбатида, табиат инсонда кузатувчанлик, сезгирлик, назокатлилик каби туйғуларни тарбиялайди. Бу инсонда икки кўринишда: табиатга ва ўзига бўлган муносабатларда намоён бўлади. Табиат инсонда Ватан туйғусини уйғотади, уни меҳнат ва жасоратга ундайди, жуда кўп туйғуларни камол топтиради. Маданиятли, маънавий камол топган инсон учун ўз Ватани табиатини муҳофаза қилиш ҳаёти ва фаолиятининг узвий қисмига айланиб қолади.

Ўрта асрларда яшаб ижод этган алломалар табиат ва ундаги мувозанат, ҳайвонот олами ва ўсимликлар дунёси, атроф- муҳитни эъзозлаш ҳақида қимматли фикрлар айтганлар.

Биз келажак авлодларга яратган маънавий ва моддий бойликларимизни, бизгача мавжуд бўлган табиатни ва унга муносабатимизни, яъни экологик маданиятимизни ҳам мерос қолдирамиз. Экологик маданият, бу фақат табиатга зарар келтирмаслик эмас, балки унинг тикланиши, янада гўзаллашуви, гуллаб- яшнашига ҳисса қўшиш ҳам демакдир.

Аббосбек Хамдамов,

Ўзбекистон Экологик партияси Риштон тумани Кенгаши раиси 



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab