Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг билдириши

 2020-06-12 15:53:43    945

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 10 июнь санасида “Менинг юртим” телеканалининг “Марказий Студия” информацион дастурида “Риштон туманида кам таъминланган уй-жойлардан харид қилган фуқаролар уй нархи асоссиз ошиб кетганидан норози эканлигини тилга олинган.

Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ходимлари бу масаласи юзасидан соҳа мутахассислари билан суҳбатлашишди.

Маълум бўлишича, кўрсатув орқали эфига чиқарилган турар-жой бинолари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги
“Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармонига асосан, Фарғона вилоятида ҳам намунали ва арзон уйлар қурилиши давом этмоқда.

Бу борада Фарғона вилоят ҳокимининг 2019 йил 11 декабрдаги 413-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, 2019-2020 йилларда дастурга асосан Фарғона вилоятининг олтита туманларида 690 та хонадондан иборат бўлган 27 та арзон (7 фоизли) уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. Қарорга асосан ушбу уйларни “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Фарғона вилояти филиали томонидан ипотека кредити асосида уй жойга эхтиёжманд фуқароларга берилиши кўзда тутилган.

Риштон тумани Узун кўча массивида қурилаётган 3 та 24 хонадондан иборат 4 қаватли турар-жой бинолари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6-7 май кунлари вилоятимизга қилган ташрифлари давомида берилган топшириқларига асосан қурилиши бошлаб юборилган эди.

Ушбу уйлар “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Фарғона вилояти филиали томонидан вилоят хокимининг қўшимча қарори қабул қилиниб, шу қарорга асосан арзон уй-жой типида қурилиши мўлжалланган эди. Шунга кўра, туманда яшовчи уй-жойга эхтиёжманд фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги “Ариза берувчи - уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низом” иловага асосан тасдиқлаш ҳақида”ги 103-сонли қарорига асосан хужжатлар қабул қилинган.

“Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Фарғона вилояти филиали томонидан фуқаролар билан шартнома тузилиб, Риштон туман Миллий банк филиалига омонат хисоб рақам очилиб, ушбу хисоб рақамга бошланғич тўлов учун маблағларини шакллантириб туришлари тушунтирилган.

Бироқ вилоятимизда арзон уй-жойлар қурилиши учун  Республикадан қўшимча квоталар берилмаган. Шу сабабли вилоят хокимининг қўшимча қарори қабул қилинмаган ва Риштон туманида қурилиши бошлаб юборилган ушбу уйлар арзон уй-жой эмас намунали уй-жой сифатида қуриб фуқароларга топширилиши режалаштирилди.

2020 йил 1-май кунги давлатимиз раҳбарининг 4701-сонли қарорларига асосан республика худудида қурилиши режалаштирилган намунали
уй-жойлар учун ажратиладиган ипотека кредитлари муддати ва фоизлари кўрсатиб ўтилган унга кўра фоизлар қуйидагича белгиланган: Тошкент шаҳри учун 22 фоиз, шаҳарлар учун 20 фоиз, туманлар учун 18 фоиз.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab