Аҳолини рўйхатга олишда вақтнинг аҲамияти.

 2020-06-02 11:17:04    605

PDF yuklash
Chop etish


 Аҳолини рўйхатга олишни аниқ бир муддатда ўтказиш тадбирини амалга оширишга одатда 10-12 кун талаб этилади. Аҳолини рўйхатга олиш бир неча кун давомида ўтказилса ҳам, маълумотлар аниқ бир вақтда – кўпинча аҳолини рўйхатга олиш биринчи кунининг бошланиш соатдаги ҳолати бўйича қайд этилади. Бу аҳолини рўйхатга олишнинг нозик вақти, деб ҳам аталади.

Масалан, чақалоқ аҳолини рўйхатга олиш даврида, аммо ана шу аниқ муддатдан кейин туғилган бўлса, у аҳоли рўйхатига киритилмайди. Лекин кимдир бу аниқ нозик муддатда ҳаёт бўлиб, шундан кейин, яъни аҳолини рўйхатга олиш даврида вафот этса, у аҳоли рўйхатига киритилади.

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида қонун қабул қилинмаган бўлсада, Президентимизнинг жорий йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаган. Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ишлари кенг қамровли тадбир бўлиб, кетма-кет ҳамда бир вақтнинг ўзида тегишли тадбирларни амалга ошириш мумкин бўлган босқичлар белгиланган. Чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Мамлакатимизда, умуман ҳар бир маъмурий-ҳудудда яшовчи шахсларнинг турли тавсифлари тўғрисида ишончли, холис ва яхлит маълумотларни ягона статистик услублар асосида йиғишдан иборат. Мазкур жараён уч босқичда амалга оширилади. 

Аҳолини рўйхатга олиш баробарида яна бир муҳим вазифани бажариш кўзда тутилган. Бу – ҳудудларда хариталаш, аҳоли пунктларидаги уйларнинг рўйхатини тузиш билан боғлиқ масала. Турар ва нотурар жойларнинг аниқ сони, ҳолати, фойдаланилмай ётган ёки муддати тугаган. биноларни белгилаб олиш билан тегишли ҳудудларда уй-жой, саноат объектларини қуриш ва таъмирлаш масалаларига ойдинлик киритиш мумкин бўлади. Бир сўз билан айтганда республиканинг янги мукаммал кадастр харитаси яратилади.

Демак, Президент фармони билан тасдиқланган концепцияга асосан, Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйҳатга олиш ўтказилади. Мазкур концепция 8 та боб, 29 та банддан иборат бўлиб унинг хар бирида масъул ташкилотларга тегишли вазифалар белгилаб қўйилган аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича ваколатли орган эса Ўзбекистон Республика давлат статистика қўмитаси ҳисобланади.


Риштон туман статистика бўлими



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab